Виждон эркинлиги тўғрисидаги янги қонун мактаб ўқувчилари кийинишини ўзгартирмайди – ХТВ

© Sputnik / Дильшода РахматоваШкольная форма
Школьная форма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Oбуна бўлиш
ХТВ ижтимоиц тармоқларда тарқалаётган айрим асоссиз миш-мишларга барҳам бериш мақсадида Виждон эркинлиги тўғрисидаги янги қонунга расман изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Маълумки Ўзбекистонда 5 июль куни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" янги қонун қабул қилинган эди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда “хижобда мактабга келишга рухсат берилди” каби миш-мишлар тарқалиб турли саволлар пайди бўлди.
Халқ таълими вазирлиги ушбу асоссиз маълумотларни инкор этиб, бунга қуйидагича изоҳ бермоқда:
1.
Ўқувчиларнинг мактаб формасини кийиш тартиби ва талаби ўзгармайди;
2.
Виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун шарҳида давлат ташкилотлари ва муассасаларида кийиниш талаблари уларнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади, дейилган;
3.
Ўқувчилар кийиниш маданияти амалдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддасида ҳамда "Ягона мактаб формаси жорий этиш тўғрисидаги Низом"да белгиланган. Хусусан, қуйидагиларга рухсат берилмайди:
ўғил болалар татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига;
қиз болалар танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж қилган, қулоғига биттадан ортиқ сирға таққан, бармоқларига узук таққан, қўл тирноқларини бўяган ва узун қилиб ўстирган ҳолда келишларига йўл қўйилмайди;

Шунингдек, юқоридги Низомнинг 7-бандида ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозимлиги белгиланган;

Ундан ташқари. 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб барча мактабларда замонавий ягона мактаб формасини кийиб юриш мажбурий бўлади. Ушбу талаб бугунги кунда ҳам кўплаб мактабларда жорий этилган.
ХТВ, шунингдек, болаларининг кийиниши ва одоб-ахлоқи учун ота-оналар жавобгарлиги қонун билан белгиланганини ва ушбу вазифага маъсулият билан ёндашиш керакликларини ва акс ҳолда, улар тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эканлигини эслатиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0