https://sputniknews.uz/20210708/rossiya-minglab-ozbekistonlik-quruvchilarni-sibirda-temir-yol-qurilishiga-jalb-etadi-19589960.html
Россия минглаб ўзбекистонлик қурувчиларни Сибирда темир йўл қурилишига жалб этади
Россия минглаб ўзбекистонлик қурувчиларни Сибирда темир йўл қурилишига жалб этади
Sputnik Ўзбекистон
Хуснулин айтишига кўра, айни дамда БАМ ва Транссиб лойиҳаларига 11 минг киши жалб этилган. Мақсад – йил охирига қадар 20 минг кишини жалб қилиш. 08.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-08T11:05+0500
2021-07-08T11:05+0500
2023-04-05T18:34+0500
миграция
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/05/15945434_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_918526477bf40b480229a5f62bd5f255.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Россия ҳукумати Сибир ўлкасидаги “Шарқий полигон” темир йўллари қурилишига МДҲ давлатларидан қурувчиларни жалб қилишни режалаштирган. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Марат Хуснулин хабар қилди. Чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда Хуснулин Кузбасс ҳудудини ривожлантириш режасини тақдим этди. Унда, жумладан “Шарқий полигон” ҳудудига кирувчи БАМ ва Транссиб темир йўлларининг ўтказиш қобилиятини ошириш ҳам мақсад қилинган. Ушбу кенг кўламли лойиҳани муддатидан олдин бажариш учун Россияда ишчи кучи етишмаслик муаммоси бор. Хуснулин айтишига кўра, айни дамда лойиҳага 11 минг киши жалб этилган. Мақсад – йил охирига қадар 20 минг кишини жалб қилиш. Ушбу муносабат билан ҳукумат МДҲ давлатларидан мутахассисларни жалб қилиш устида ишламоқда. Шарқий полигон – Шарқий Сибир ва Узоқ Шарқ ўлкасида жойлашган иккита йирик темир йўл магистралини ўз ичига олади. Улардан бири “Транссиб” магистрали бўлиб унинг узунлиги 3710 км, БАМ (Байкал-Амур магистрали) – узунлиги 4355 кмни ташкил қилади. Ушбу иккала темир йўл Россия марказий ҳудудини Тинч океани билан боғловчи ягона имконият ҳисобланади. Бугунги кунда темир йўллар максимал юклама билан ишламоқда. “Шарқий полигон”нинг ўтказиш имкониятларини кенгайтириш - Россия ҳукумати томонидан миллий стратегик лойиҳалардан бири сифатида белгиланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/05/15945434_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dc1be5f38ef7e9917d10242275fd228d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ўзбекистон, россия
миграция, ўзбекистон, россия
Россия минглаб ўзбекистонлик қурувчиларни Сибирда темир йўл қурилишига жалб этади
11:05 08.07.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Хуснулин айтишига кўра, айни дамда БАМ ва Транссиб лойиҳаларига 11 минг киши жалб этилган. Мақсад – йил охирига қадар 20 минг кишини жалб қилиш.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Россия ҳукумати Сибир ўлкасидаги “Шарқий полигон” темир йўллари қурилишига МДҲ давлатларидан қурувчиларни жалб қилишни режалаштирган. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Марат Хуснулин хабар қилди.
Чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда Хуснулин Кузбасс ҳудудини ривожлантириш режасини тақдим этди. Унда, жумладан “Шарқий полигон” ҳудудига кирувчи БАМ ва Транссиб темир йўлларининг ўтказиш қобилиятини ошириш ҳам мақсад қилинган. Ушбу кенг кўламли лойиҳани муддатидан олдин бажариш учун Россияда ишчи кучи етишмаслик муаммоси бор.
“Ҳозир биз Беларусь, Қирғизистон ва Ўзбекистондан ишчи кучи ва мутахассисларни тезкор жалб қилиш устида шлаяпмиз. Бунинг учун Татьяна Голиковага ариза бердик”, - деди бош вазир ўринбосари.
Хуснулин айтишига кўра, айни дамда лойиҳага 11 минг киши жалб этилган. Мақсад – йил охирига қадар 20 минг кишини жалб қилиш. Ушбу муносабат билан ҳукумат МДҲ давлатларидан мутахассисларни жалб қилиш устида ишламоқда.
Шарқий полигон – Шарқий Сибир ва Узоқ Шарқ ўлкасида жойлашган иккита йирик темир йўл магистралини ўз ичига олади. Улардан бири “Транссиб” магистрали бўлиб унинг узунлиги 3710 км, БАМ (Байкал-Амур магистрали) – узунлиги 4355 кмни ташкил қилади. Ушбу иккала темир йўл Россия марказий ҳудудини Тинч океани билан боғловчи ягона имконият ҳисобланади. Бугунги кунда темир йўллар максимал юклама билан ишламоқда. “Шарқий полигон”нинг ўтказиш имкониятларини кенгайтириш - Россия ҳукумати томонидан миллий стратегик лойиҳалардан бири сифатида белгиланган.