Қамчиқда пахта толаси ортилган юк машинаси ёниб кетди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Oбуна бўлиш
Машина ҳайдовчиси салондан чиқиб кетишга улгурган, шу сабабли жиддий жароҳат олмаган.
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Қамчиқ довонида 8 июнь куни пахта толаси ортилган юк машинаси ёниб кетди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Ҳодиса бугун, 8 июнь куни Тошкент—Ўш халқаро автомобиль йўлининг 242-километрида юз берган. "Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган пахта толаси ортилган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Оқибатда юк машинаси ёниб кетган.
Машина ҳайдовчиси салондан чиқиб кетишга улгурган, шу сабабли жиддий жароҳат олмаган.
Пять человек пострадали при столкновении ГАЗ-5327 с автомобилями Matiz и Spark в Андижанской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Андижонда маст ҳайдовчи йирик ЙТҲ содир этди: беш киши жароҳатланди
ФВВнинг "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, бир неча дақиқада ёнғинни бартараф этишган. ФВВ қутқарувчиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида машинага ортилган юкларнинг катта қисми ёнғиндан сақланиб қолинган. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.
ЙҲХББ матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0