https://sputniknews.uz/20210708/lavrov-aqshning-afgonistondagi-missiyasi-maglubiyatga-yuz-tutdi-19590514.html
Лавров Афғонистонга қўшин киритилиши ҳақида баёнот қилди
Лавров Афғонистонга қўшин киритилиши ҳақида баёнот қилди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини чиқариб, бу билан ўз миссияси мағлубиятга юз тутганини тан олмоқда, дейди Россия Ташқи ишлар вазири 08.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-08T11:35+0500
2021-07-08T11:35+0500
2021-07-08T14:11+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
сергей лавров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19572881_0:557:2049:1709_1920x0_80_0_0_b4072acba2c316867f562246ca7a7981.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. АҚШ Афғонистондан қўшинларни деярли ўз мағлубиятини тан олган ҳолда чиқармоқда, деб баёнот қилди РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Узоқшарқ федерал университетида чиқиши давомида..Россия ташқи ишлар вазири Афғонистонга қўшин киритилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, "Ўйлайманки, жавоб аён", дея таъкидлади.Лавровга кўра, АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шунчаки чиқариб кетаётгани йўқ - у қўшинларни ўз миссияси мағлубиятга юз тутганини тан олган ҳолда чиқармоқда. Шу билан бирга, ТИВ раҳбари америка контингенти чиқарилиши фонида Афғонистонда терактлар хавфи ошаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу афғон ҳукуматининг олдинроқ бўлган келишувга кўра, муваққат ҳукуматни шакллантиришни истамаслиги билан боғлиқ. Қолаверса, Вашингтон ушбу мамлакатда вазиятга куч билан ечим топиш имкониятини қолдирмоқда.Лавров шунингдек, агар Афғонистондан жангарилар ҳужумга ўтадиган бўлса, ОДКБ Тожикистонга зудлик билан ёрдам кўрсатиш имкониятини кўриб чиқиши ҳақида ҳам маълум қилди.Сал аввал Россия ТИВ раҳбари Афғонистонда вазият катта тезликда ёмонлашаётгани ҳақида хабар берган эди. Москва ОДКБ бўйича иттифоқчиларга қарши ҳар қандай тажовузкорликнинг олдини олиш учун қўлидан келган барча ҳаракатларни амалга оширади, жумладан, тожик-афғон чегарасида ўз ҳарбий базасини ишга солади, дея таъкидлади вазир.Илгарироқ АҚШ Афғонистондан қўшинларнинг 90 %ини чиқарилгани ҳақида эълон қилган эди. Қўшинларни чиқариш август ойи охирига қадар якунланиши режалаштирилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210708/ertaga-urush-bolsa-odkb-operguruhi-tojik-afgon-chegarasida-ishlamoqda-19587733.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19572881_0:365:2049:1901_1920x0_80_0_0_3e8d88a37b018d4e929e7ed52593b55a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, сергей лавров
афғонистонда вазият кескинлашуви, сергей лавров
Лавров Афғонистонга қўшин киритилиши ҳақида баёнот қилди
11:35 08.07.2021 (янгиланди: 14:11 08.07.2021) АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини чиқариб, бу билан ўз миссияси мағлубиятга юз тутганини тан олмоқда, дейди Россия Ташқи ишлар вазири
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. АҚШ Афғонистондан қўшинларни деярли ўз мағлубиятини тан олган ҳолда чиқармоқда, деб баёнот қилди РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Узоқшарқ федерал университетида чиқиши давомида..
Россия ташқи ишлар вазири Афғонистонга қўшин киритилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, "Ўйлайманки, жавоб аён", дея таъкидлади.
Лавровга кўра, АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини шунчаки чиқариб кетаётгани йўқ - у қўшинларни ўз миссияси мағлубиятга юз тутганини тан олган ҳолда чиқармоқда.
Шу билан бирга, ТИВ раҳбари америка контингенти чиқарилиши фонида Афғонистонда терактлар хавфи ошаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу афғон ҳукуматининг олдинроқ бўлган келишувга кўра, муваққат ҳукуматни шакллантиришни истамаслиги билан боғлиқ. Қолаверса, Вашингтон ушбу мамлакатда вазиятга куч билан ечим топиш имкониятини қолдирмоқда.
Лавров шунингдек, агар Афғонистондан жангарилар ҳужумга ўтадиган бўлса, ОДКБ Тожикистонга зудлик билан ёрдам кўрсатиш имкониятини кўриб чиқиши ҳақида ҳам маълум қилди.
Сал аввал Россия ТИВ раҳбари Афғонистонда вазият катта тезликда ёмонлашаётгани ҳақида хабар берган эди. Москва ОДКБ бўйича иттифоқчиларга қарши ҳар қандай тажовузкорликнинг олдини олиш учун қўлидан келган барча ҳаракатларни амалга оширади, жумладан, тожик-афғон чегарасида ўз ҳарбий базасини ишга солади, дея таъкидлади вазир.
Илгарироқ АҚШ Афғонистондан қўшинларнинг 90 %ини чиқарилгани ҳақида эълон қилган эди. Қўшинларни чиқариш август ойи охирига қадар якунланиши режалаштирилмоқда.