https://sputniknews.uz/20210708/dsq-taksichilar-bir-oyda-tolashi-lozim-bolgan-soliq-miqdorini-ochiqladi-19597234.html
ДСҚ таксичилар бир ойда тўлаши лозим бўлган солиқ миқдорини очиқлади
ДСҚ таксичилар бир ойда тўлаши лозим бўлган солиқ миқдорини очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йил май ойида президент Шавкат Мирзиёев "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари... 08.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-08T15:37+0500
2021-07-08T15:37+0500
2021-07-08T15:37+0500
жамият
такси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1353/83/13538392_0:163:3061:1885_1920x0_80_0_0_b5f979a0ed16cd3fc99919a950708f68.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Таксичилик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2021 йилда ҳар ойда 150 минг сўм миқдорида қатъий белгиланган ижтимоий солиқни тўлайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаров АОКАда ўтказилган брифинг давомида маълум қилган."Мазкур фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятларини амалга ошириш учун (фаолиятни республиканинг қайси ҳудудида амалга оширишидан қатъи назар) 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий белгиланган миқдорда солиқ ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайдилар. Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди. Бу ҳам таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларимиз учун имконият десак бўлади", - дея тушунтирган Назаров.Жорий йил май ойида президент Шавкат Мирзиёев "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаган эди.Ҳужжат билан 2021 йилнинг 15 майидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар якка тартибдаги тадбиркорларга ҳайдовчиникидан ташқари, тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиққа эга автомобилларда йўловчи ташишга рухсат этилган. Бунга қадар такси хизматини кўрсатиш ҳуқуқи фақат юридик шахсларда мавжуд эди.Якка тартибдаги тадбиркор таксичиларга бир қатор талаблар қўйилмоқда:ҳайдовчиларнинг ёши — 21 ёшдан кам бўлмаган;автомобилнинг эксплуатация муддати — 10 йил;"Aккредитация маркази" ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида — 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш шарт (юридик шахсларга қарашли таксилар учун ҳар куни);"Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимига уланган, кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида — ойлик тиббий кўрикдан ўтиш шарт (юридик шахсларга қарашли таксилар учун ҳар куни);ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди.
https://sputniknews.uz/20210508/ozbekiston-taksi-faoliyatini-soddalashtirmoqda---tafsilotlar-18643404.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1353/83/13538392_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_8859fc2fe6cd472c5aa1479222ff2587.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, такси
ДСҚ таксичилар бир ойда тўлаши лозим бўлган солиқ миқдорини очиқлади
Жорий йил май ойида президент Шавкат Мирзиёев "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаган эди.
ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Таксичилик билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар 2021 йилда ҳар ойда 150 минг сўм миқдорида қатъий белгиланган ижтимоий солиқни тўлайди.
Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот котиби Музаффар Назаров АОКАда ўтказилган брифинг давомида маълум қилган.
"Мазкур фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятларини амалга ошириш учун (фаолиятни республиканинг қайси ҳудудида амалга оширишидан қатъи назар) 2021 йил учун ҳар ойлик 150 минг сўм миқдорида қатъий белгиланган миқдорда солиқ ва белгиланган миқдордаги ижтимоий солиқни тўлайдилар. Шунингдек, берилган лицензия варақаси бўйича бир йилга 245 минг сўм миқдорида давлат божи ундирилади. Бунда 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди. Бу ҳам таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларимиз учун имконият десак бўлади", - дея тушунтирган Назаров.
Жорий йил май ойида президент Шавкат Мирзиёев "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолаган эди.
Ҳужжат билан 2021 йилнинг 15 майидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар якка тартибдаги тадбиркорларга ҳайдовчиникидан ташқари, тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиққа эга автомобилларда йўловчи ташишга рухсат этилган. Бунга қадар такси хизматини кўрсатиш ҳуқуқи фақат юридик шахсларда мавжуд эди.
Якка тартибдаги тадбиркор таксичиларга бир қатор талаблар қўйилмоқда:
ҳайдовчиларнинг ёши — 21 ёшдан кам бўлмаган;
автомобилнинг эксплуатация муддати — 10 йил;
"Aккредитация маркази" ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида — 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш шарт (юридик шахсларга қарашли таксилар учун ҳар куни);
"Uztrans" ягона интерактив ахборот тизимига уланган, кўп тармоқли поликлиникалар, хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий кўрикдан ўтказиш шароити мавжуд бўлган автомобиль транспортида йўловчиларни ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида — ойлик тиббий кўрикдан ўтиш шарт (юридик шахсларга қарашли таксилар учун ҳар куни);
ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди.