Шавкат Мирзиёев БМТ вакили билан учрашув ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев провел встречу с председателем 75-й сессии Генассамблеи ООН
Мирзиёев провел встречу с председателем 75-й сессии Генассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2021
Oбуна бўлиш
БМТ вакили билан Марказий Осиёни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш ҳамда Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзерни қабул қилди.
Учрашувда Марказий Осиё минтақасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, гендер тенглик ва ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳамда Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди.
Волкан Бозкир халқаро майдонда, энг аввало, БМТда Ўзбекистоннинг нуфузи ортиб бораётгани, давлатимиз раҳбарининг глобал ва минтақавий ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0