https://sputniknews.uz/20210707/namanganning-olis-hududlarida-bogchalarning-muqobil-turi-ishga-tushirildi-19571543.html
Наманганнинг олис ҳудудларида боғчаларнинг муқобил тури ишга туширилди
Наманганнинг олис ҳудудларида боғчаларнинг муқобил тури ишга туширилди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу тажриба гуруҳларининг иши ҳамда натижалари таҳлили ва аҳолининг ижобий мулоҳазалари асосида, бундай муқобил моделлар республика миқёсида кўпайтирилади. 07.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-07T10:50+0500
2021-07-07T10:50+0500
2021-07-07T10:50+0500
жамият
боғчалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19571084_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_4ae1af6be13dfa5b55db34de4c04a370.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Ўзбекистонда Мактабгача таълим вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда республиканинг чекка ҳудудларида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни ошириш мақсадида, мактабгача таълимнинг янги муқобил шаклларини жорий этиш ишлари давом этмоқда.Жумладан, куни кеча, 6 июл куни лойиҳа доирасида Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги педагогика коллежида, Тўрақўрғон иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, Норин туманининг “Сой бўйи, маҳалласида, Чуст педагогика ва сервис коллежида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.Ушбу гуруҳларда жами 9 та маҳалла қамраб олинади, у ерда 200 нафар бола мактабга сифатли тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлди.Қишлоқ аҳолиси уйларининг ёнида мактабгача таълим хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. Ушбу гуруҳларда бинолар қайта жиҳозланди, мебел, ўқув, услубий, дидактик материаллар болалар учун ўйинлар ва ўйинчоқлар сотиб олинди ва етказиб берилди, тарбиячилар ва методистлар юқори сифатли педагогика асосида замонавий педагогик технологияларни жорий этиш бўйича ўқитилди.Ҳар бир гуруҳда битта тарбиячи ва битта ёрдамчи тарбиячи бўлади. Болаларнинг гуруҳларда қолиш вақтлари 3-4 соатни ташкил этади, таълим жараёни бир ёки икки сменада, овқатланиш ташкил этилмаган ҳолатда олиб борилади.Очилиш маросимида Мактабгача таълим вазири Aгриппина Шин ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзода, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги эрта ривожланиш ва таълим бўйича маслаҳатчиси Вазира Назарова, туман ҳокимлари, маҳалла қўмиталари раислари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блоггерлар иштирок этдилар. Маросим якунида 200 нафар болага шахсий совға, ўқув қуроллари учун болаларнинг рюкзаги топширилди.Ушбу гуруҳларнинг очилиши болаларнинг ота-оналари, аҳоли, маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланди.Мактабгача таълим вазири Aгриппина Шин ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги раҳбари маросим якунида Мунир Мамадзаде муқобил моделни янада ривожлантириш, коллежлар, мактаблар, маҳаллаларда ва бошқа биноларда аҳоли учун қулай бўлган жойларда бундай гуруҳларни яратиш бўйича туман ҳокимлари билан фикр алмашди ва учрашувлар ва музокаралар ўтказди.Aҳоли билан учрашувларда ҳудуд аҳолиси уйларининг яқинида болалар учун шундай гуруҳлар ташкил этилгани учун миннатдорлик билдиришди.Шундай қилиб, пилот лойиҳа доирасида 8 та гуруҳ (4 та Наманган ва 4 та Хоразм вилоятлари) ташкил этилиб, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 400 дан ортиқ болаларни қамраб олди.Ушбу тажриба гуруҳларининг мониторинги олиб борилади, ушбу гуруҳларнинг иши ҳамда натижалари таҳлили ва аҳолининг ижобий мулоҳазалари асосида, бундай муқобил моделлар республика миқёсида кўпайтирилади.
https://sputniknews.uz/20210403/sahrodagi-qasrlar-qoraqalpogiston-bogchalari-qanday-isloh-qilinmoqda-sputnik-reportaji-18126586.html
https://sputniknews.uz/20210525/olis-hududlarda-bogcha-tashkil-qilish-qollab-quvvatlanadi--prezident-18888600.html
https://sputniknews.uz/20190920/Maktabgacha-talimning-yangi-turi-zhoriy-etilmoda-12458025.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19571084_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_29d2fdc4978e8d2570238b3bf62e0275.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, боғчалар
Наманганнинг олис ҳудудларида боғчаларнинг муқобил тури ишга туширилди
Ушбу тажриба гуруҳларининг иши ҳамда натижалари таҳлили ва аҳолининг ижобий мулоҳазалари асосида, бундай муқобил моделлар республика миқёсида кўпайтирилади.
ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Ўзбекистонда Мактабгача таълим вазирлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда республиканинг чекка ҳудудларида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни ошириш мақсадида, мактабгача таълимнинг янги муқобил шаклларини жорий этиш ишлари давом этмоқда.
Жумладан, куни кеча, 6 июл куни лойиҳа доирасида Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги педагогика коллежида, Тўрақўрғон иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, Норин туманининг “Сой бўйи, маҳалласида, Чуст педагогика ва сервис коллежида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун гуруҳларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу гуруҳларда жами 9 та маҳалла қамраб олинади, у ерда 200 нафар бола мактабга сифатли тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлди.
Қишлоқ аҳолиси уйларининг ёнида мактабгача таълим хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. Ушбу гуруҳларда бинолар қайта жиҳозланди, мебел, ўқув, услубий, дидактик материаллар болалар учун ўйинлар ва ўйинчоқлар сотиб олинди ва етказиб берилди, тарбиячилар ва методистлар юқори сифатли педагогика асосида замонавий педагогик технологияларни жорий этиш бўйича ўқитилди.
Ҳар бир гуруҳда битта тарбиячи ва битта ёрдамчи тарбиячи бўлади. Болаларнинг гуруҳларда қолиш вақтлари 3-4 соатни ташкил этади, таълим жараёни бир ёки икки сменада, овқатланиш ташкил этилмаган ҳолатда олиб борилади.
Очилиш маросимида Мактабгача таълим вазири Aгриппина Шин ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзода, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги эрта ривожланиш ва таълим бўйича маслаҳатчиси Вазира Назарова, туман ҳокимлари, маҳалла қўмиталари раислари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блоггерлар иштирок этдилар.
Маросим якунида 200 нафар болага шахсий совға, ўқув қуроллари учун болаларнинг рюкзаги топширилди.
Ушбу гуруҳларнинг очилиши болаларнинг ота-оналари, аҳоли, маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланди.
Мактабгача таълим вазири Aгриппина Шин ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги раҳбари маросим якунида Мунир Мамадзаде муқобил моделни янада ривожлантириш, коллежлар, мактаблар, маҳаллаларда ва бошқа биноларда аҳоли учун қулай бўлган жойларда бундай гуруҳларни яратиш бўйича туман ҳокимлари билан фикр алмашди ва учрашувлар ва музокаралар ўтказди.
Aҳоли билан учрашувларда ҳудуд аҳолиси уйларининг яқинида болалар учун шундай гуруҳлар ташкил этилгани учун миннатдорлик билдиришди.
Шундай қилиб, пилот лойиҳа доирасида 8 та гуруҳ (4 та Наманган ва 4 та Хоразм вилоятлари) ташкил этилиб, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 400 дан ортиқ болаларни қамраб олди.
Ушбу тажриба гуруҳларининг мониторинги олиб борилади, ушбу гуруҳларнинг иши ҳамда натижалари таҳлили ва аҳолининг ижобий мулоҳазалари асосида, бундай муқобил моделлар республика миқёсида кўпайтирилади.