https://sputniknews.uz/20210706/toshkentda-ornatilgan-fotoradarlar-va-kameralar-joyi-malum-boldi--royxat-19561866.html
Тошкентда ўрнатилган фоторадарлар ва камералар жойи маълум бўлди – рўйхат
Тошкентда ўрнатилган фоторадарлар ва камералар жойи маълум бўлди – рўйхат
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳри бўйича мавжуд онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва камералар тўғрисида маълумот берилди. 06.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-06T15:49+0500
2021-07-06T15:49+0500
2021-07-06T15:49+0500
жамият
видеокамералар
йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19561599_0:93:3313:1956_1920x0_80_0_0_42e20fd62d803224f911807751daaa24.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини қайд этадиган камералар рўйхатини чоп қилди.Маълум қилинишича, пойтахтда мавжуд онлайн режимда ишловчи фоторадарлар сони 28 тани ташкил этмоқда ва уларнинг барчаси тезликни белгиланган меъёрдан оширишга қаратилган қоидабузарликларни қайд этади.Интеллектуал режимда ишловчи камералар сони эса 89 тани ташкил этмоқда. Ушбу камералар светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, тўхташ ва йўл чизиқларини босиш, тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш каби қоидабузарликларни қайд этади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорларга автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга рухсат берилган эди. 2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамералар ва 763 та стационар радарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида жами 2574 та фото ва видео регистраторлар ўрнатилиши режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19561599_290:0:3021:2048_1920x0_80_0_0_89befde8ee4a1d978fe0c43d987db9e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, видеокамералар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
жамият, видеокамералар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (йҳхбб)
Тошкентда ўрнатилган фоторадарлар ва камералар жойи маълум бўлди – рўйхат
Тошкент шаҳри бўйича мавжуд онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва камералар тўғрисида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини қайд этадиган камералар рўйхатини
чоп қилди. Маълум қилинишича, пойтахтда мавжуд онлайн режимда ишловчи фоторадарлар сони 28 тани ташкил этмоқда ва уларнинг барчаси тезликни белгиланган меъёрдан оширишга қаратилган қоидабузарликларни қайд этади.
Интеллектуал режимда ишловчи камералар сони эса 89 тани ташкил этмоқда. Ушбу камералар светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, тўхташ ва йўл чизиқларини босиш, тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш каби қоидабузарликларни қайд этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорларга автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга
рухсат берилган эди. 2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамералар ва 763 та стационар радарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида жами 2574 та фото ва видео регистраторлар ўрнатилиши режалаштирилган.