https://sputniknews.uz/20210706/toshkent-aeroportida-35-bosh-noyob-jonzotni-olib-chiqishga-uringan-fuqaro-qolga-tushdi-19563458.html
Тошкент аэропортида 35 бош ноёб жонзотни олиб чиқишга уринган фуқаро қўлга тушди
Тошкент аэропортида 35 бош ноёб жонзотни олиб чиқишга уринган фуқаро қўлга тушди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аэропортида ноёб судралиб юрувчи жонзотларни олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди. 06.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-06T17:59+0500
2021-07-06T17:59+0500
2021-07-06T17:59+0500
ҳодисалар
ўзбекистон
тошкент
тошкент халқаро аэропорти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/718/99/7189978_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_52a06c1ba8fd8ac4b7434d3b4c730fb3.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари йўқ бўлиб кетаётган камёб турлар сирасига кирувчи судралиб юрувчи ҳайвонларни ҳаво йўллари орқали яширинча олиб чиқилишига чек қўйишди.“Тошкент-Москва” рейси бўйича парвозга шайланган фуқаролардан бири божхонадан яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Унга тегишли багажлар кўздан кечирилганида эса, шубҳалар ўз тасдиғини топди.Фуқаро божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи декларациясида маълум қилмасдан туриб, тақир тўгаракбош, гекконча, калтекасак каби 35 бош ноёб жонзотларни тирик ҳолатда тамаки қутилари ичига жойлаганча олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.Бундан ташқари шу каби жонзотларнинг 14 таси спиртда қотирилган ҳолатда, шунингдек 16 дона калтакесак думи, 1 дона ондатра думи ва 2 бош ўлик ҳолатдаги чипор илон ҳам олиб чиқиб кетилаётгани маълум бўлди.Судралиб юрувчи ҳайвонлар асосан Фарғона водийсида табиатдан ажратиб олинган, лекин йўловчи уларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.Ҳозирда жонзотлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширилди. Божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/718/99/7189978_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_401fa1b49ca1818eae7c1cbdd3adb055.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , ўзбекистон, тошкент, тошкент халқаро аэропорти
ҳодисалар , ўзбекистон, тошкент, тошкент халқаро аэропорти
Тошкент аэропортида 35 бош ноёб жонзотни олиб чиқишга уринган фуқаро қўлга тушди
Тошкент аэропортида ноёб судралиб юрувчи жонзотларни олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари йўқ бўлиб кетаётган камёб турлар сирасига кирувчи судралиб юрувчи ҳайвонларни ҳаво йўллари орқали яширинча олиб чиқилишига чек қўйишди.
“Тошкент-Москва” рейси бўйича парвозга шайланган фуқаролардан бири божхонадан яшил йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Унга тегишли багажлар кўздан кечирилганида эса, шубҳалар ўз тасдиғини топди.
Фуқаро божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи декларациясида маълум қилмасдан туриб, тақир тўгаракбош, гекконча, калтекасак каби 35 бош ноёб жонзотларни тирик ҳолатда тамаки қутилари ичига жойлаганча олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Бундан ташқари шу каби жонзотларнинг 14 таси спиртда қотирилган ҳолатда, шунингдек 16 дона калтакесак думи, 1 дона ондатра думи ва 2 бош ўлик ҳолатдаги чипор илон ҳам олиб чиқиб кетилаётгани маълум бўлди.
Судралиб юрувчи ҳайвонлар асосан Фарғона водийсида табиатдан ажратиб олинган, лекин йўловчи уларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни божхона ходимларига тақдим қила олмади.
Ҳозирда жонзотлар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига топширилди. Божхона текширувлари давом эттирилмоқда.