https://sputniknews.uz/20210703/ozbekiston-ozining-birinchi-aesni-qurishga-tayyor-magate-19524163.html
Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСини қуришга тайёр - МАГАТЭ
Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСини қуришга тайёр - МАГАТЭ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСни қуришга тайёр - Халқаро атом энергияси агентлиги. 03.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-03T11:19+0500
2021-07-03T11:19+0500
2021-07-03T11:22+0500
жамият
ўзбекистон
бмт
аэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1236/11/12361124_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_419fa1acfacce5025940e2dc9c47ed8e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) экспертлари республикада атом электр станциясини қуриш учун танланган жойни ўрганиб чиқишди ва барча ишлар хавфсизлик талабларига жавоб беради деган хулосага келишди.12 кун ичида инспекторлар атом энергетикаси дастури учун инфратузилмани ривожлантириш жараёнини ҳар томонлама баҳолашди ва ижобий қарор қабул қилишди. Шунингдек, улар Ўзбекистонга биринчи атом электр станциясини қуришга тайёргарлик кўришда ёрдам бериш бўйича тавсиялар ва таклифлар беришди.Ураннинг катта захираларига эга бўлган республика бу каби объектларни эксплуатация қилишда устунликка эга ва АЭСнинг ишга тушириш мамлакат учун катта ютуқ бўлади, деган фикрда МАГАТЭ мутахассислари.Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябр ойи бошида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. "Росатом" давлат корпорацияси ВВЭР-1200 реакторлари билан "3+" авлоди 2та энергия блоклари комплексини қуриш режалаштирди.Станция қуриш учун Жиззах вилоятининг Тузкан кўли яқинидаги жой танланди.2019 йил феврал ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019-2029 йилларда мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлади. Ҳужжатда Россия ҳукумати кредити билан 2022 йилда атом электр станциясининг қурилиши бошланиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20210122/Abdukamilov-bitiruvchi-atomchilar-darol-zbek-AESi-pultiga-yainlashtirilmaydi-15847637.html
https://sputniknews.uz/20210106/zbekistonda-AES-ishga-tushsa-bosha-respublikalarda-am-iziish-paydo-bladi--ekspert-15737995.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1236/11/12361124_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ab02a8c30afaa1092d8a4bc6f19e0af2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, бмт, аэс
жамият, ўзбекистон, бмт, аэс
Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСини қуришга тайёр - МАГАТЭ
11:19 03.07.2021 (янгиланди: 11:22 03.07.2021) Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСни қуришга тайёр - Халқаро атом энергияси агентлиги.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Халқаро атом энергияси агентлиги (
МАГАТЭ) экспертлари республикада атом электр станциясини қуриш учун танланган жойни ўрганиб чиқишди ва барча ишлар хавфсизлик талабларига жавоб беради деган хулосага келишди.
12 кун ичида инспекторлар атом энергетикаси дастури учун инфратузилмани ривожлантириш жараёнини ҳар томонлама баҳолашди ва ижобий қарор қабул қилишди. Шунингдек, улар Ўзбекистонга биринчи атом электр станциясини қуришга тайёргарлик кўришда ёрдам бериш бўйича тавсиялар ва таклифлар беришди.
"Ўзбекистон ўзининг ядро энергетикаси инфратузилмасини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришди", - деди МАГАТЭ гуруҳ раҳбари Милко Ковачев.
Ураннинг катта захираларига эга бўлган республика бу каби объектларни эксплуатация қилишда устунликка эга ва АЭСнинг ишга тушириш мамлакат учун катта ютуқ бўлади, деган фикрда МАГАТЭ мутахассислари.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябр ойи бошида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар. "Росатом" давлат корпорацияси ВВЭР-1200 реакторлари билан "3+" авлоди 2та энергия блоклари комплексини қуриш режалаштирди.
Станция қуриш учун Жиззах вилоятининг Тузкан кўли яқинидаги жой танланди.
2019 йил феврал ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019-2029 йилларда мамлакатда атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлади. Ҳужжатда Россия ҳукумати кредити билан 2022 йилда атом электр станциясининг қурилиши бошланиши режалаштирилган.