https://sputniknews.uz/20210703/deputat-yoz-oylari-uchun-tonirovkani-bepul-qilishni-soradi-19526416.html
Депутат ҳукуматдан ёз ойлари учун тонировкани бепул қилишни сўради
Депутат ҳукуматдан ёз ойлари учун тонировкани бепул қилишни сўради
Sputnik Ўзбекистон
Депутат Дониёр Ғаниев раҳбарлардан ёз мавсумида тонировкани бепул қилишни сўради. 03.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-03T15:22+0500
2021-07-03T15:22+0500
2021-07-04T02:12+0500
жамият
ўзбекистон
тонировка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/892/68/8926811_0:0:1921:1080_1920x0_80_0_0_e9667e77ff3aef0d8640d11f1f78467a.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев раҳбарлардан ёз мавсумида тонировкани бепул қилиш ҳақида пост ёзди.Таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳозирда аномал иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Депутатнинг фикрича, бундай ҳароратда фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва меҳнат самарадорлиги пасаяди.“Тонировкани пуллик қилишни ўйлаб топган ҳурматли раҳбарлар, иқтисодиёт ўсиши, бюджетга кўпроқ пул тушишини истасангиз, тонировка нархларини ёз ойлари учун бекор қилинг”, - деб ёзган депутат.Эслатиб ўтамиз, июн ойи ўртасида тонировка нархини пасайтириш юзасидан депутатлик сўрови 2-3 хил таклиф билан ИИВга юборилгани ҳақида депутат Дониёр Ғаниев маълум қилганди. ИИВ ушбу сўровга аниқ жавоб бермаган, бироқ тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент администрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага вазирлик ўз таклифларини билдирилган.Ҳозирги кунда автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномаси нархи жисмоний шахслар учун 5 БҲМ (1 225 000 сўм) этиб белгиланган. Ҳам орқа, ҳам олд ён ойналар тонировкаси учун эса 50 БҲМ (12 250 000 сўм) нарх сақланиб қолмоқда.
https://sputniknews.uz/20210615/tonirovka-narxini-pasaytirish-rejalashtirilmoqda-19236245.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/892/68/8926811_87:0:1782:1271_1920x0_80_0_0_0e8918b9f0b0c6dd06d2d18b84371b79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тонировка
жамият, ўзбекистон, тонировка
Депутат ҳукуматдан ёз ойлари учун тонировкани бепул қилишни сўради
15:22 03.07.2021 (янгиланди: 02:12 04.07.2021) Депутат Дониёр Ғаниев раҳбарлардан ёз мавсумида тонировкани бепул қилишни сўради.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев раҳбарлардан ёз мавсумида тонировкани бепул қилиш ҳақида пост ёзди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳозирда аномал иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Депутатнинг фикрича, бундай ҳароратда фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва меҳнат самарадорлиги пасаяди.
“Тонировкани пуллик қилишни ўйлаб топган ҳурматли раҳбарлар, иқтисодиёт ўсиши, бюджетга кўпроқ пул тушишини истасангиз, тонировка нархларини ёз ойлари учун бекор қилинг”, - деб ёзган депутат.
Эслатиб ўтамиз, июн ойи ўртасида тонировка нархини пасайтириш юзасидан депутатлик сўрови 2-3 хил таклиф билан ИИВга юборилгани ҳақида депутат Дониёр Ғаниев маълум қилганди.
ИИВ ушбу сўровга аниқ жавоб бермаган, бироқ тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент администрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага вазирлик ўз таклифларини билдирилган.
Ҳозирги кунда автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномаси нархи жисмоний шахслар учун 5 БҲМ (1 225 000 сўм) этиб белгиланган. Ҳам орқа, ҳам олд ён ойналар тонировкаси учун эса 50 БҲМ (12 250 000 сўм) нарх сақланиб қолмоқда.