https://sputniknews.uz/20210702/meni-kechir-quyoshginam-qarilikdan-vafot-etgan-10-yashar-qizaloqqa-onaizor-maktubi-19510493.html
"Мени кечир қуёшгинам": қариликдан вафот этган 10 яшар қизалоққа онаизор мактуби
"Мени кечир қуёшгинам": қариликдан вафот этган 10 яшар қизалоққа онаизор мактуби
Sputnik Ўзбекистон
Қизалоқ прогериядан - ўта ноёб генетик бедаво касалликдан азият чеккан - бу дард шунингдек, Хатчинсон-Гилфорд синдроми сифатида ҳам машҳур. 02.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-02T11:51+0500
2021-07-02T11:51+0500
2021-07-02T11:57+0500
дунёда
касаллик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0a/17485441_0:0:3159:1777_1920x0_80_0_0_56c93b51e5ef374a83dc662a067d619b.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Украинанинг Винницк вилоятидан бўлган ўн яшар қизалоқ Ира Химич қариликдан вафот этди. Қизалоқнинг ўлими ҳақида унинг онаси Facebook ижтимоий тармоғида хабар қолдирган."Ирочка дунёдан кўз юмди. Кеча унинг юраги уришдан тўхтади. Мени кечир, қуёшим, бу сафар сени қутқара олмадим", — деб ёзган аёл.Қизалоқ прогериядан - ўта ноёб генетик бедаво касалликдан азият чеккан - бу дард шунингдек, Хатчинсон-Гилфорд синдроми сифатида ҳам машҳур.Ушбу касалликка чалинганларда организмдаги қариш жараёни туфайли тери ва ички аъзолар ўзгариши юз беради - чақалоқ бир неча ой давомида нормал ривожланиб, сўнгра ундаги қариш аломатлари тезлашиб кетади.Болалар прогерияси туғма бўлиши мумкин бўлса-да, аксарият беморларда клиник белгилар одатда 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Бунда бола ўсиши бирдан сусаяди, дерма, териости ҳужайралари, айниқса юз ва оёқларда атрофик ўзгаришлар қайд этилади.Тери юпқалашади, ажинсимон тусга киради, бемор тишлари, сочлари ва тирноқларида дистрофик жараёнлар бошланади.Прогериядан азият чекувчилар бир йил ичида биологик жиҳатдан ўн йилга қаришлари мумкин. Болалар прогериясида ўртача умр давомийлиги - 13 ёшни ташкил этади.Иринага бу ташхис у 5 ёшга тўлганида қўйилган.
https://sputniknews.uz/20210205/orindagi-dam-okhiri-lim-bilan-tugaydigan-kasallik-belgisi-blishi-mumkin-15937955.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0a/17485441_489:29:2719:1702_1920x0_80_0_0_317380f4c141c0befee0b4707ea70dee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, касаллик
"Мени кечир қуёшгинам": қариликдан вафот этган 10 яшар қизалоққа онаизор мактуби
11:51 02.07.2021 (янгиланди: 11:57 02.07.2021) Қизалоқ прогериядан - ўта ноёб генетик бедаво касалликдан азият чеккан - бу дард шунингдек, Хатчинсон-Гилфорд синдроми сифатида ҳам машҳур.
ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Украинанинг Винницк вилоятидан бўлган ўн яшар қизалоқ Ира Химич қариликдан вафот этди. Қизалоқнинг ўлими ҳақида унинг онаси Facebook ижтимоий тармоғида хабар қолдирган.
"Ирочка дунёдан кўз юмди. Кеча унинг юраги уришдан тўхтади. Мени кечир, қуёшим, бу сафар сени қутқара олмадим", — деб ёзган аёл.
Қизалоқ прогериядан - ўта ноёб генетик бедаво касалликдан азият чеккан - бу дард шунингдек, Хатчинсон-Гилфорд синдроми сифатида ҳам машҳур.
Ушбу касалликка чалинганларда организмдаги қариш жараёни туфайли тери ва ички аъзолар ўзгариши юз беради - чақалоқ бир неча ой давомида нормал ривожланиб, сўнгра ундаги қариш аломатлари тезлашиб кетади.
Болалар прогерияси туғма бўлиши мумкин бўлса-да, аксарият беморларда клиник белгилар одатда 2-3 ёшда намоён бўла бошлайди. Бунда бола ўсиши бирдан сусаяди, дерма, териости ҳужайралари, айниқса юз ва оёқларда атрофик ўзгаришлар қайд этилади.
Тери юпқалашади, ажинсимон тусга киради, бемор тишлари, сочлари ва тирноқларида дистрофик жараёнлар бошланади.
Прогериядан азият чекувчилар бир йил ичида биологик жиҳатдан ўн йилга қаришлари мумкин. Болалар прогериясида ўртача умр давомийлиги - 13 ёшни ташкил этади.
Иринага бу ташхис у 5 ёшга тўлганида қўйилган.