https://sputniknews.uz/20210701/toshkent-aeroporti-estakadasi-qoidalar-tolov-va-jarima-19504412.html
Тошкент аэропорти эстакадаси: қоидалар, тўлов ва жарима
Тошкент аэропорти эстакадаси: қоидалар, тўлов ва жарима
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади. 01.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-01T19:34+0500
2021-07-01T19:34+0500
2021-07-01T19:34+0500
жамият
тошкент
тошкент халқаро аэропорти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/01/19504217_0:78:701:472_1920x0_80_0_0_04507075e2f27551f5abf00f4c781d85.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади.Uzbekistan Airports компанияси пойтахт аэропортидан учаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент халқаро аэропорти терминали эстакадасини очишни маълум қилди.Эстакада бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати 2021 йил 10 июлдан тест режимида ишга тушади.Бунда,Тошкент халқаро аэропорти билан шартнома имзолаган лицензияга эга таксилар;Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигининг аризасига кўра, туристик автобуслар ҳамда микроавтобуслар;VIP ва Business Lounge орқали хизмат кўрсатиладиган хориж делегациялари автотранспорт воситаларига эстакада бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилади.Тошкент халқаро аэропортига эстакада орқали ўтиш қоидалари:- Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;- Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;- Туристик автобус ва микроавтобуслар учун эстакада бепул, ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади;- Таксилар учун эстакада бўйлаб бепул ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 5 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 5 дақиқа учун тўлов ундирилади;- Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага сабаб бўлади.
https://sputniknews.uz/20210615/uzbekistan-airways-samolyotlari-yana-domodedovo-aeroportiga-qona-boshladi-19242335.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/01/19504217_0:12:701:538_1920x0_80_0_0_2ba4633970f3177efd45d6227c2d5f1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, тошкент халқаро аэропорти
жамият, тошкент, тошкент халқаро аэропорти
Тошкент аэропорти эстакадаси: қоидалар, тўлов ва жарима
Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлдан тест режимида очилади.
Uzbekistan Airports компанияси пойтахт аэропортидан учаётган йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Тошкент халқаро аэропорти терминали эстакадасини очишни маълум қилди.
Эстакада бўйлаб автотранспорт воситалари ҳаракати 2021 йил 10 июлдан тест режимида ишга тушади.
Тошкент халқаро аэропорти билан шартнома имзолаган лицензияга эга таксилар;
Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлигининг аризасига кўра, туристик автобуслар ҳамда микроавтобуслар;
VIP ва Business Lounge орқали хизмат кўрсатиладиган хориж делегациялари автотранспорт воситаларига эстакада бўйлаб ҳаракатланишга рухсат берилади.
Тошкент халқаро аэропортига эстакада орқали ўтиш қоидалари:
- Эстакаданинг ўнг линияси туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун мўлжалланган;
- Эстакаданинг чап линияси таксилар ҳаракати учун мўлжалланган;
- Туристик автобус ва микроавтобуслар учун эстакада бепул, ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 10 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 10 дақиқа учун тўлов ундирилади;
- Таксилар учун эстакада бўйлаб бепул ҳаракатланиш ҳамда йўловчиларни қисқа муддатда тушириш вақти 5 дақиқадан ошмайди, белгиланган вақтдан ўтиб кетса, ҳар 5 дақиқа учун тўлов ундирилади;
- Ўнг ва чап линияларни ажратиб турувчи сариқ чизиқни босиш тақиқланади ва уни босиш қоидабузарлик ҳисобланиб, жаримага сабаб бўлади.