https://sputniknews.uz/20210701/joriy-yilda-ozbekistonda-900-dan-ortiq-davlat-mulki-sotuvga-qoyiladi-19506908.html
Жорий йилда Ўзбекистонда 900 дан ортиқ давлат мулки сотувга қўйилади
Жорий йилда Ўзбекистонда 900 дан ортиқ давлат мулки сотувга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Аукционда мулкни сотиб олганда, тўлов муддати ҳозирги 5 кундан 15 кунгача узайтирилади. 01.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-01T21:55+0500
2021-07-01T21:55+0500
2021-07-01T21:55+0500
иқтисод
давлат
мол-мулк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/969/69/9696957_76:761:2362:2047_1920x0_80_0_0_ee0fb4c9c1c7c4a95392365cf9218250.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Жорий йилда Ўзбекистонда 900 дан ортиқ давлат мулки сотувга қўйилади. Энди давлат мулкларини "1 сўм" қийматда савдога чиқариш, ер участкаларини инвестиция мажбурияти билан сотиш амалиёти бекор қилинади ва улар бозор баҳосида электрон савдоларга чиқарилади.Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 июль куни давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.Таъкидланишича, 2020 йил 27 октябрда Ўзбекистон президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилингач, жорий йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1 триллион 100 миллиард сўмга сотилди.Лекин, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп. Хусусан, сотилиши белгиланган 556 та мулкдан 288 таси савдоларга чиқарилмаган. Шунингдек, давлат корхоналари ва банклар ихтиёрида уларнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган 511 та объект ҳалигача сотилмасдан турибди.Йиғилишда хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш, аукционда қатнашиш тартибларини соддалаштириш ва иштирокчилар сонини кўпайтиришга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди.Онлайн аукционда қатнашиш учун тўловлар бекор қилинади ва тадбиркорларга электрон рўйхатдан ўтиш харажатлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қоплаб берилади. Аукционда мулкни сотиб олганда, тўлов муддати ҳозирги 5 кундан 15 кунгача узайтирилади.Бундан буён, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг бино-иншоотлари, транспорт воситаларини сотиш ва ижарага беришни фақат электрон аукцион орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади.Мутасаддиларга ушбу янги тартибларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш топширилди.Тошкент шаҳридаги 13 та йирик кўчмас мулк объекти ҳамда 11 та тармоқ корхоналаридаги давлат улушларини хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда, сотувга чиқариш зарурлиги таъкидланди.Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ваколатидаги 154 та бўш турган объектни бир ой муддатда савдога чиқариш вазифаси қўйилди.Ҳокимликлар томонидан сотувга чиқарилган мулклар сотилганда, ҳудудлар ихтиёрида қоладиган маблағлар улуши 73 фоиздан 87 фоизга ошириладиган бўлди. Бу маблағлар вилоят ва туманлар (шаҳар) бюджетлари ўртасида тенг тақсимланади.Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат корхоналари ҳамда банкларнинг асосий фаолиятга хос бўлмаган ва бўш турган объектларни тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказиб, уларни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича топшириқ берилди.Фаолият юритмаётган ёки зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди
https://sputniknews.uz/20210416/gulnora-karimovaga-tegishliligi-aytiladigan-dacha-18371631.html
https://sputniknews.uz/20210314/davlat-xaridlari-togrisidagi-qonun-maqullandi--asosiy-ozgarishlar-17743115.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/969/69/9696957_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_09266123825237f5229509d7f89352ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, давлат, мол-мулк
иқтисод, давлат, мол-мулк
Жорий йилда Ўзбекистонда 900 дан ортиқ давлат мулки сотувга қўйилади
Аукционда мулкни сотиб олганда, тўлов муддати ҳозирги 5 кундан 15 кунгача узайтирилади.
ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Жорий йилда Ўзбекистонда 900 дан ортиқ давлат мулки сотувга қўйилади. Энди давлат мулкларини "1 сўм" қийматда савдога чиқариш, ер участкаларини инвестиция мажбурияти билан сотиш амалиёти бекор қилинади ва улар бозор баҳосида электрон савдоларга чиқарилади.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 июль куни давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Таъкидланишича, 2020 йил 27 октябрда Ўзбекистон президентининг "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилингач, жорий йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1 триллион 100 миллиард сўмга сотилди.
Лекин, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп. Хусусан, сотилиши белгиланган 556 та мулкдан 288 таси савдоларга чиқарилмаган. Шунингдек, давлат корхоналари ва банклар ихтиёрида уларнинг асосий фаолиятига хос бўлмаган 511 та объект ҳалигача сотилмасдан турибди.
Йиғилишда хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш, аукционда қатнашиш тартибларини соддалаштириш ва иштирокчилар сонини кўпайтиришга қаратилган вазифалар муҳокама қилинди.
Онлайн аукционда қатнашиш учун тўловлар бекор қилинади ва тадбиркорларга электрон рўйхатдан ўтиш харажатлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қоплаб берилади. Аукционда мулкни сотиб олганда, тўлов муддати ҳозирги 5 кундан 15 кунгача узайтирилади.
Бундан буён, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг бино-иншоотлари, транспорт воситаларини сотиш ва ижарага беришни фақат электрон аукцион орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади.
Мутасаддиларга ушбу янги тартибларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш топширилди.
Тошкент шаҳридаги 13 та йирик кўчмас мулк объекти ҳамда 11 та тармоқ корхоналаридаги давлат улушларини хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда, сотувга чиқариш зарурлиги таъкидланди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ваколатидаги 154 та бўш турган объектни бир ой муддатда савдога чиқариш вазифаси қўйилди.
Ҳокимликлар томонидан сотувга чиқарилган мулклар сотилганда, ҳудудлар ихтиёрида қоладиган маблағлар улуши 73 фоиздан 87 фоизга ошириладиган бўлди. Бу маблағлар вилоят ва туманлар (шаҳар) бюджетлари ўртасида тенг тақсимланади.
Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат корхоналари ҳамда банкларнинг асосий фаолиятга хос бўлмаган ва бўш турган объектларни тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказиб, уларни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича топшириқ берилди.
Фаолият юритмаётган ёки зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди