Аксарият ёш тадбиркорлар маиший хизматлар соҳасини танламоқда – ДСҚ

© Евгений БиятовПарикмахер за работой
Парикмахер за работой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзини ўзи банд қилганлар орасида ёши 30-гача бўлган ўғил-қизлар улуши 36 %ни ташкил қилмоқда. Уларнинг аксарияти маиший, ижтимоий ва саноат хизматлари соҳаларида фаолият юритмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Ёшлар ўзини ўзи банд қилишни танламоқда, деб хабар қилмоқда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 852 372 фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса, улардан 310 148 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлар, - дейилган хабарда.
Ёш ўғил-қизлар орасида энг оммабоп йўналишлар:
Маиший хизматлар (106 минг) - яъни сартарошлик, косметология, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш ва бошқалар. Ушбу соҳада жами 106 482 киши ўзини ўзи банд қилган;
Қишлоқ хўжалиги (71 минг) - чорва молларини ўтлатиш, парвариш қилиш, ўсимлик экиш, томорқа эгаларига ёрдам бериш ва ҳо казо. Ушбу схизматлар билан 71 694 киши банд;
Саноат хизматлари (51 минг) - ёғоч меъморчилиги, сантехника, электр монтаж, макулатура, пластик, темир-терсак тўплашда 51 575 нафар ёшлар банд;
Ижтимоий хизматлар (44 минг) - уйда репетиторлик қилиш, энагалик, уй-хўжалик ишлари, тозалаш ишлари, халқ табобати соҳаларида – 44 273 киши банд;
Халқ истеъмоли молларини уйда ишлаб чиқариш (26 минг) – нон ёпиш, поп-корн, музқаймоқ, салат ва ичимликлар тайёрлаш, бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш – 26 639 нафар;
АКТ соҳаси (9 минг) - ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларни ишлаб чиқиш, матнни яратиш ва ишлов беришда - 9 485 нафар ёш рўйхатдан ўтган.
Ҳудудлар кесимида ўзини ўзи банд қилганлар орасида энг кўп киши Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятида қайд этилган - 44, 43 ва 41 минг киши.
© Солиқ қўмитасиЎзини ўзи банд қилганлар
Ўзини ўзи банд қилганлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2021
Ўзини ўзи банд қилганлар
Маълумот учун, Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган ёшлар 18 миллион кишидан зиёдни ташкил қилади. Улардан 648 минг нафари ишсиз деб рўйхатга олинган (2021 йил апрел).
ЎЗбекистонда 2020 йилнинг июль ойида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳақида 4742-сонли президент қарори имзоланган эди. Унга кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар бир йилда бир маротаба БҲМ миқдорида (245 минг сўм) даромад солиғи тўлайди. Бир йил ичида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида 850 мингдан ортиқ фуқаро рўйхатдан ўтган.
Янгиликлар лентаси
0