https://sputniknews.uz/20210630/toshkentda-evropa-ittifoqi--markaziy-osiyo-yigilishi-bolib-otadi-19471974.html
Тошкентда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” йиғилиши бўлиб ўтади
Тошкентда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” йиғилиши бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Йиғилиш қатнашчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ташқи сиёсат соҳасидаги умумий таҳдидлар ва... 30.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-30T11:05+0500
2021-06-30T11:05+0500
2021-06-30T11:22+0500
сиёсат
тошкент
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1233/36/12333608_0:189:1201:864_1920x0_80_0_0_d0378b8294268feccbb455d9759fe058.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Тошкент шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” йиғилиши бўлиб ўтади.Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.Йиғилиш қатнашчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ташқи сиёсат соҳасидаги умумий таҳдидлар ва хавф-хатарларни муҳокама қиладилар.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 15-16 июль кунлари юқори даражадаги “Марказий ва Жанубий Осиё: ҳудудий боғлиқлик. Чақириқ ва имкониятлар” номли халқаро анжуман бўлиб ўтказилади. Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил қилинаётган ушбу тадбирнинг асосий мақсади – Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласидир. Унга Марказий Осиё давлатлари, Афғонистондаги турли кучлар вакиллари, Покистон, Эрон, АҚШ ва бошқа давлат вакиллари таклиф қилинган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1233/36/12333608_0:76:1201:976_1920x0_80_0_0_21846903664be381abcef144911afbb0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, тошкент, европа иттифоқи
сиёсат, тошкент, европа иттифоқи
Тошкентда Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” йиғилиши бўлиб ўтади
11:05 30.06.2021 (янгиланди: 11:22 30.06.2021) Йиғилиш қатнашчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ташқи сиёсат соҳасидаги умумий таҳдидлар ва хавф-хатарларни муҳокама қиладилар.
ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Тошкент шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” йиғилиши бўлиб ўтади.
"2021-йил 1-июл куни Тошкент шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади", - дейилади ТИВ хабарида.
Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистон ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамда Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.
Йиғилиш қатнашчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ташқи сиёсат соҳасидаги умумий таҳдидлар ва хавф-хатарларни муҳокама қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 15-16 июль кунлари юқори даражадаги “Марказий ва Жанубий Осиё: ҳудудий боғлиқлик. Чақириқ ва имкониятлар” номли халқаро анжуман бўлиб ўтказилади.
Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил қилинаётган ушбу тадбирнинг асосий мақсади – Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласидир. Унга Марказий Осиё давлатлари, Афғонистондаги турли кучлар вакиллари, Покистон, Эрон, АҚШ ва бошқа давлат вакиллари таклиф қилинган.