https://sputniknews.uz/20210630/putin-sssr-qayta-tiklanishi-goyasiga-baho-berdi-19485444.html
Путин СССР қайта тикланиши ғоясига баҳо берди
Путин СССР қайта тикланиши ғоясига баҳо берди
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилда у 18-бор ўтказилди. Путинга умумий ҳисобда Россия аҳолисидан 1,5 миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушди. 30.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-30T19:23+0500
2021-06-30T19:23+0500
2021-06-30T19:23+0500
сиёсат
ссср
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/05/16132485_0:162:3067:1887_1920x0_80_0_0_3364158f1db76be9a0126ac2267a45fe.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. СССРнинг қайта тикланиши мақсадга мувофиқ эмас, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот давомида."Қачонлардир Совет Иттифоқи барҳам топди. СССР ядроси, Россия ўз иқтисодий салоҳиятининг ярмини йўқотди, худди шунча миқдорда аҳолиси ва территориясини ҳам бой берди. СССРни қайта тиклашдан маъно йўқ", - деди Путин ўз чиқишининг якунида.Президент шунингдек, Россия ҳанузга қадар дунёдаги энг йирик давлат мақомида қолаётганини айтди.Эслатиб ўтамиз, 1991 йилнинг декабрида РСФСР, Украина ва Беларус ССР раҳбарлари Беловеж битимини имзолашди.Ҳужжат ратификация қилингач, СССР расман барҳам топди, мамлакат раҳбари Сергей Горбачев эса ихтиёрий равишда ўзидан ваколатларни сокит қилди.Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот формати 2001 йилда ташкил этилган.Тадбир анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинади.Жорий йилда у 18-бор ўтказилди. Путинга умумий ҳисобда Россия аҳолисидан 1,5 миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушди.Энг узоқ давом этган Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот 2010 йилда бўлган. Ўшанда президент аҳоли билан тўғридан-тўғри эфирда 4 соату 25 дақиқа мулоқот қилган ва 88та саволга жавоб берган эди.
https://sputniknews.uz/20210219/SSSR-Toshkent-tgan-asrning-70-80-yillarida-anday-blgan-video-16043351.html
https://sputniknews.uz/20201215/Gorbachv-z-khatolarini-anday-baolaydi-15600953.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/05/16132485_167:0:2898:2048_1920x0_80_0_0_0003bad02e599186c904a49c032709f0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ссср
Путин СССР қайта тикланиши ғоясига баҳо берди
Жорий йилда у 18-бор ўтказилди. Путинга умумий ҳисобда Россия аҳолисидан 1,5 миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. СССРнинг қайта тикланиши мақсадга мувофиқ эмас, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри мулоқот давомида.
"Қачонлардир Совет Иттифоқи барҳам топди. СССР ядроси, Россия ўз иқтисодий салоҳиятининг ярмини йўқотди, худди шунча миқдорда аҳолиси ва территориясини ҳам бой берди. СССРни қайта тиклашдан маъно йўқ", - деди Путин ўз чиқишининг якунида.
Президент шунингдек, Россия ҳанузга қадар дунёдаги энг йирик давлат мақомида қолаётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 1991 йилнинг декабрида РСФСР, Украина ва Беларус ССР раҳбарлари Беловеж битимини имзолашди.
Ҳужжат ратификация қилингач, СССР расман барҳам топди, мамлакат раҳбари Сергей Горбачев эса ихтиёрий равишда ўзидан ваколатларни сокит қилди.
Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот формати 2001 йилда ташкил этилган.
Тадбир анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинади.
Жорий йилда у 18-бор ўтказилди. Путинга умумий ҳисобда Россия аҳолисидан 1,5 миллиондан зиёд мурожаатлар келиб тушди.
Энг узоқ давом этган Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот 2010 йилда бўлган. Ўшанда президент аҳоли билан тўғридан-тўғри эфирда 4 соату 25 дақиқа мулоқот қилган ва 88та саволга жавоб берган эди.