https://sputniknews.uz/20210630/axborot-hududini-himoya-qilish-milliy-xavfsizlikni-himoya-qilishga-teng--lebedev-19474800.html
Ахборот ҳудудини ҳимоя қилиш миллий хавфсизликни ҳимоя қилишга тенг – Лебедев
Ахборот ҳудудини ҳимоя қилиш миллий хавфсизликни ҳимоя қилишга тенг – Лебедев
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатлари ахборот хавфсизлиги соҳасида ўзаро алоқаларни бошқариш ва унификация қилишга келишиб олишди. 30.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-30T12:42+0500
2021-06-30T12:42+0500
2021-06-30T12:46+0500
сиёсат
хавфсизлик
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1309/14/13091494_0:12:1281:732_1920x0_80_0_0_40717d6a45001b35ce3246cfbda694ae.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ халқаро экспертлар форумида ахборот ва кибер хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини муҳокама қилишди ва ушбу соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди. Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро изланишлар институти томонидан ташкил қилинган тадбир видеконференция форматида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан экспертлар, бугунги кунда ахборот ҳудудини ҳимоя қилиш ўта муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, МДҲ раиси ушбу мақсад йўлида, террорчилик ва экстремизмнинг янги кўринишларига қаршилик кўрсатиш ва ушбу соҳадаги муаммоларнинг барчасини ўрганиш мақсадида кенг имкониятларга эга бўлган Россия ФХХ сервис марказига МДҲ миқёсидаги базавий ташкилот мақомини бериш бўйича ишлар олиб борилаётганини қайд этди. Бу борада Москвадаги ИИВ университети ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилаётган жиноятчиликка қарши кураш бўйича базавий ташкилот мақомини олгани мисол қилиб кўрсатилди. Ундан ташқари Форумда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди: Форум якунида иштирокчилар МДҲ ҳукуматлари учун инновацион ривожланиш стратегияси, жумладан ахборот ва кибер хавфсизлигини таъминлаш, ривожланишни ҳуқуқий, ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини самарали амалга ошириш бўйича рақамли иқтисодиёт, шунингдек, ушбу йўналишда ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш борасида амалий таклифларни ўз ичига олган якуний ҳужжатни қабул қилдилар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1309/14/13091494_67:0:1204:853_1920x0_80_0_0_25ef4b3d3c04abfc51077cbacb28b78b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, хавфсизлик, мдҳ
Ахборот ҳудудини ҳимоя қилиш миллий хавфсизликни ҳимоя қилишга тенг – Лебедев
12:42 30.06.2021 (янгиланди: 12:46 30.06.2021) МДҲ давлатлари ахборот хавфсизлиги соҳасида ўзаро алоқаларни бошқариш ва унификация қилишга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ халқаро экспертлар форумида ахборот ва кибер хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини муҳокама қилишди ва ушбу соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро изланишлар институти томонидан ташкил қилинган тадбир
видеконференция форматида бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан экспертлар, бугунги кунда ахборот ҳудудини ҳимоя қилиш ўта муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлашди.
“Ҳозирги замон шароитида ахборот ҳудудини ҳимоя қилиш миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш билан тенг вазифа эканини биз сиз билан яхши тушунамиз. Шу сабабли ҳам ушбу соҳада давлатлараро алоқаларни бошқариш ва унификация қилиш Ҳамдўстлигимизнинг устувор йўналишларидан бири”, - деди деди МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев.
Шунингдек, МДҲ раиси ушбу мақсад йўлида, террорчилик ва экстремизмнинг янги кўринишларига қаршилик кўрсатиш ва ушбу соҳадаги муаммоларнинг барчасини ўрганиш мақсадида кенг имкониятларга эга бўлган Россия ФХХ сервис марказига МДҲ миқёсидаги базавий ташкилот мақомини бериш бўйича ишлар олиб борилаётганини қайд этди.
Бу борада Москвадаги ИИВ университети ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилаётган жиноятчиликка қарши кураш бўйича базавий ташкилот мақомини олгани мисол қилиб кўрсатилди.
Ундан ташқари Форумда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
АКТдан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш;
ахборот инфратузилмаси объектларини техник ҳимоя қилиш ва кибержиноятларни тергов қилиш;
ахборот муҳитида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш.
Форум якунида иштирокчилар МДҲ ҳукуматлари учун инновацион ривожланиш стратегияси, жумладан ахборот ва кибер хавфсизлигини таъминлаш, ривожланишни ҳуқуқий, ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини самарали амалга ошириш бўйича рақамли иқтисодиёт, шунингдек, ушбу йўналишда ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш борасида амалий таклифларни ўз ичига олган якуний ҳужжатни қабул қилдилар.