Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистонга келади

© AFP 2023 / MARCO BERTORELLOВице-президент Турции Фуат Октай
Вице-президент Турции Фуат Октай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2021
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Келгуси ҳафтада Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистон ташриф буюради. Ташрифга тайёргарлик кўриш масалаларини Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Туркиянинг республикадаги элчиси Олган Бекар муҳокама қилди.
Суҳбат давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

“Шунингдек, келгуси ҳафтада Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилган Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши ҳамда Ўзбек-турк бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу тадбирлар доирасида икки томонлама ҳужжатларнинг йирик тўпламини имзолаш режалаштирилганлиги ва уларнинг амалда жорий этилиши Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг янада ривожланишига янги туртки бериши таъкидланди.
Международный аэропорт имени Ататюрка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Туркия ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида авиақатновлар тикланмоқда
Қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутган ҳолда кутилаётган тадбирлар кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш бўйича яқин ҳамкорлик қилишга келишилди.
Янгиликлар лентаси
0