https://sputniknews.uz/20210628/toshkentda-qiz-yongindan-qutulish-maqsadida-4-qavatdan-sakradi-19447232.html
Тошкентда қиз ёнғиндан қутулиш мақсадида 4-қаватдан сакради
Тошкентда қиз ёнғиндан қутулиш мақсадида 4-қаватдан сакради
Sputnik Ўзбекистон
ФВВ Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди. 28.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-28T19:26+0500
2021-06-28T19:26+0500
2021-06-28T19:26+0500
ҳодисалар
ёнғин
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_0:0:3295:1853_1920x0_80_0_0_455bfe6488bec7657f4135b1054fd839.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. ФВВ Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиққани боис, аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳодиса Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Алимкент 1-тор кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Аниқланишича, хонадондаги мебел жиҳозида (4 кв.м.) ёнғин келиб чиққан. Натижада, меҳмонга келган фуқаро С.А. уйнинг орқа томонидаги деразадан чиқади. ФВВ ходимлари томонидан автонарвон ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилаётган вақтда аёлнинг қўллари толиқиб, тўртинчи қаватдан ўзини ташлайди. Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди. Жабрланган фуқаро травматология бўлимига олиб борилганда, у маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлди. Ҳодиса оқибатида С.А.га жиддий жароҳат етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи ўнгланмоқда. Яқин кунлар ичида фуқарога жавоб берилади”, - дейилган ФВВ баёнотида.
https://sputniknews.uz/20210609/toshkentda-fvv-xodimi-chokayotgan-fuqarolarni-qutqarish-vaqtida-halok-boldi-19172919.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_564:0:3295:2048_1920x0_80_0_0_ad95c5e260629f6f152629459e33dbe8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , ёнғин, тошкент
ҳодисалар , ёнғин, тошкент
Тошкентда қиз ёнғиндан қутулиш мақсадида 4-қаватдан сакради
ФВВ Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. ФВВ Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео юзасидан расмий маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиққани боис, аёл ўзини тўртинчи қаватдан ташлаб юборгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳодиса Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Алимкент 1-тор кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.
Аниқланишича, хонадондаги мебел жиҳозида (4 кв.м.) ёнғин келиб чиққан. Натижада, меҳмонга келган фуқаро С.А. уйнинг орқа томонидаги деразадан чиқади. ФВВ ходимлари томонидан автонарвон ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилаётган вақтда аёлнинг қўллари толиқиб, тўртинчи қаватдан ўзини ташлайди. Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилди.
Жабрланган фуқаро травматология бўлимига олиб борилганда, у маст ҳолда бўлганлиги маълум бўлди. Ҳодиса оқибатида С.А.га жиддий жароҳат етмаган. Ҳозирда унинг аҳволи ўнгланмоқда. Яқин кунлар ичида фуқарога жавоб берилади”, - дейилган ФВВ баёнотида.