https://sputniknews.uz/20210628/ozbekiston-tojikistonning-agrosanoat-sohasiga-investitsiya-kiritishi-mumkin--19436556.html
Ўзбекистон Тожикистоннинг агросаноат соҳасига инвестиция киритиши мумкин
Ўзбекистон Тожикистоннинг агросаноат соҳасига инвестиция киритиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистоннинг кластер ёндашуви тажрибаси ҳамда агросаноатнинг турли соҳаларида илмий ишланмалар билан бўлишишга қизиқиш билдирди. 28.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-28T10:08+0500
2021-06-28T10:08+0500
2021-06-28T10:08+0500
иқтисод
ўзбекистон
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19436649_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ac9266b5d099b1cd424f03954925f0d7.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Ўзбекистон Тожикистоннинг Cўғд вилоятида агросаноат лойиаларига инвестиция киритиши мумкин. Хусусан ипакчилик ва чарм-пойабзал соҳаларига. Бу ҳақида Сўғд вилояти раиси Р.Ахмадзоданининг Сардор Умурзаков билан учрашувдан сўнг маълум бўлди.Р.Ахмадзода Ўзбекистон тажрибасига асосланган ҳолда, Тожикистонда кластер ёндашуви асосида тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қизиқиш юқорилигини билдирди. Шунингдек, уруғчилик, пахтачилик, чорвачилик, узумчилик ва бошқа соҳалардаги илмий ишланмалар билан бўлишиш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистон илмий муассасалари ўртасида бевосита ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг июнь ойида Тожикистонга бўлган сафари давомида икки республика ўртасида деярли 100 миллион долларлик 30 қўшма лойиҳани амалга оширишга келишиб олинган ва қиймати 300 миллион доллардан ортиқ бўлган 250 дан ортиқ савдо шартномалари имзоланган эди.
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19436649_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b57eb08f18aa313514b0c0ce45ca9c2d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, тожикистон
иқтисод, ўзбекистон, тожикистон
Ўзбекистон Тожикистоннинг агросаноат соҳасига инвестиция киритиши мумкин
Тожикистон Ўзбекистоннинг кластер ёндашуви тажрибаси ҳамда агросаноатнинг турли соҳаларида илмий ишланмалар билан бўлишишга қизиқиш билдирди.
ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Ўзбекистон Тожикистоннинг Cўғд вилоятида агросаноат лойиаларига инвестиция киритиши мумкин. Хусусан ипакчилик ва чарм-пойабзал соҳаларига. Бу ҳақида Сўғд вилояти раиси Р.Ахмадзоданининг Сардор Умурзаков билан учрашувдан сўнг
маълум бўлди.
“Томонлар яқин келажакда Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти тадбиркорлари иштирокида Тожикистоннинг Суғд вилоятида ипакни қайта ишлаш заводларини ташкил этиш ва чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича аниқ таклифларни шакллантиришга келишиб олдилар”, - дейилган хабарда.
Р.Ахмадзода Ўзбекистон тажрибасига асосланган ҳолда, Тожикистонда кластер ёндашуви асосида тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қизиқиш юқорилигини билдирди.
Шунингдек, уруғчилик, пахтачилик, чорвачилик, узумчилик ва бошқа соҳалардаги илмий ишланмалар билан бўлишиш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистон илмий муассасалари ўртасида бевосита ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг июнь ойида Тожикистонга бўлган сафари давомида икки республика ўртасида деярли 100 миллион долларлик 30 қўшма лойиҳани амалга оширишга келишиб олинган ва қиймати 300 миллион доллардан ортиқ бўлган 250 дан ортиқ савдо шартномалари имзоланган эди.