https://sputniknews.uz/20210628/jb-ozbekistonda-elektroenergetika-sohasini-rivojlantirish-uchun-380-mln-dollar-ajratadi-19445949.html
ЖБ Ўзбекистонда электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар ажратади
ЖБ Ўзбекистонда электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар ажратади
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳа "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" учун устувор инвестицияларни молиялаштириш орқали эскирган энергия инфратузилмасини модернизация қилишга ёрдам... 28.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-28T18:14+0500
2021-06-28T18:14+0500
2021-06-28T18:14+0500
иқтисод
ўзбекистон
электр энергияси
жаҳон банки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19445830_0:123:3073:1851_1920x0_80_0_0_b35e09e3f2c09c1fd6a3269fb93abd54.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Жаҳон банкининг ижрочи директорлар кенгаши "Электроэнергетика тармоғини трансформация қилиш ва электр энергиясини барқарор узатиш" лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси 380 миллион доллар, Яшил иқлим фонди (ЯИФ) 43 миллион доллар кредит ажратади. Молиялаштириш Ўзбекистон ҳукуматига жуда паст фоиз ставкаларида тақдим этилади ва тўловнинг энг узоқ муддати 40 йилгача бўлади. Шунингдек, ЯИФ лойиҳа доирасидаги алоҳида тадбирлар учун 4 миллион доллар миқдорида грант ажратади.Электр энергиясини узатиш тизимини мониторинг қилиш, бошқариш ва эксплутация қилиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида лойиҳа доирасида замонавий рақамли ва телекоммуникация технологиялари ва ечимлари жорий этилади. Уларга диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш учун янги дастурий-аппарат мажмуаси (SCADA), шунингдек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ марказий ва ҳудудий диспетчерлик марказлари учун электр энергиясини бошқариш тизимини (EMS) яратиш киради.Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистонни Афғонистон, Қозоғистон ва Тожикистон электроэнергетика тизимлари билан боғлайдиган инфратузилмаларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш орқали Марказий Осиёда минтақавий энергия савдосини ривожлантиришга ёрдам беради.
https://sputniknews.uz/20210617/jahon-banki-ozbekiston-soliq-sohasidagi-islohotlar-uchun-60-mln-dollar-ajratadi-19284937.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1c/19445830_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_a918ffc4179d6d44eccc797d66de542a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, электр энергияси, жаҳон банки
иқтисод, ўзбекистон, электр энергияси, жаҳон банки
ЖБ Ўзбекистонда электроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун 380 млн доллар ажратади
Лойиҳа "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" учун устувор инвестицияларни молиялаштириш орқали эскирган энергия инфратузилмасини модернизация қилишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Жаҳон банкининг ижрочи директорлар кенгаши "Электроэнергетика тармоғини трансформация қилиш ва электр энергиясини барқарор узатиш" лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси 380 миллион доллар, Яшил иқлим фонди (ЯИФ) 43 миллион доллар кредит ажратади. Молиялаштириш Ўзбекистон ҳукуматига жуда паст фоиз ставкаларида тақдим этилади ва тўловнинг энг узоқ муддати 40 йилгача бўлади. Шунингдек, ЯИФ лойиҳа доирасидаги алоҳида тадбирлар учун 4 миллион доллар миқдорида грант ажратади.
Лойиҳа "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" учун устувор инвестицияларни молиялаштириш орқали эскирган энергия инфратузилмасини модернизация қилишга ёрдам беради. Лойиҳа фаолияти, жумладан, Ўзбекистоннинг 11 та ҳудуларида 22 та эскирган юқори кучланишли подстанцияларни реконструкция қилиш, модернизация қилиш ва кенгайтиришни, шунингдек 500 киловаттлик янги подстанцияни ва электр узатиш линияларини қуришни ўз ичига олади.
Электр энергиясини узатиш тизимини мониторинг қилиш, бошқариш ва эксплутация қилиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида лойиҳа доирасида замонавий рақамли ва телекоммуникация технологиялари ва ечимлари жорий этилади. Уларга диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш учун янги дастурий-аппарат мажмуаси (SCADA), шунингдек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ марказий ва ҳудудий диспетчерлик марказлари учун электр энергиясини бошқариш тизимини (EMS) яратиш киради.
Шунингдек, лойиҳа Ўзбекистонни Афғонистон, Қозоғистон ва Тожикистон электроэнергетика тизимлари билан боғлайдиган инфратузилмаларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш орқали Марказий Осиёда минтақавий энергия савдосини ривожлантиришга ёрдам беради.