https://sputniknews.uz/20210627/senat-davlat-tili-togrisidagi-qonunga-ozgartirish-kiritishni-maqulladi-19426446.html
Сенат давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади
Сенат давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Янги таҳрирдаги қонунда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати каби янги нормалар мавжуд. 27.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-27T10:08+0500
2021-06-27T10:08+0500
2021-06-27T10:08+0500
сиёсат
сенаторлар
ўзбекистон олий мажлиси сенати
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1024/61/10246194_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_36d616b5581499b828b5f249eee5d4a0.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Сенаторлар Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунни маъқуллашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.Янги таҳрирдаги қонун Ўзбекистон президентининг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармони ҳамда Сенат Кенгашининг "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш натижалари тўғрисида"ги қарори асосида ишлаб чиқилган.Шунингдек, қонунда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат тилининг қўлланилиши, иш юритиш тили, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда давлат тилининг қўлланилиши, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, уларнинг лойиҳаларида фойдаланиладиган тил, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида ишлатиладиган тил, суд ишларида юритиладиган тил, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, фуқаронинг шахсини ва ҳуқуқларини тасдиқлашда қўлланиладиган тил масалалари ҳам батафсил белгиланган.
https://sputniknews.uz/20210511/ozbekistondagi-ozga-tilli-sinflarda-ozbek-tili-chet-tili-kabi-orgatiladi-18680003.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1024/61/10246194_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_064cf568e736264ec8ae74fa859e364d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, сенаторлар, ўзбекистон олий мажлиси сенати, ўзбек тили
сиёсат, сенаторлар, ўзбекистон олий мажлиси сенати, ўзбек тили
Сенат давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади
Янги таҳрирдаги қонунда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати каби янги нормалар мавжуд.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Сенаторлар Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунни маъқуллашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар берди.
Янги таҳрирдаги қонун Ўзбекистон президентининг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармони ҳамда Сенат Кенгашининг "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш натижалари тўғрисида"ги қарори асосида ишлаб чиқилган.
Янги таҳрирдаги қонунда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистоннинг давлат тили, Ўзбекистонда бошқа тилларнинг мақоми, тил бўйича камситишга йўл қўйилмаслик, давлат тилини ривожлантиришдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш бўйича ваколатлари, давлат органлари ва ташкилотларининг давлат тилини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари, давлат тилини ривожлантириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати каби янги нормалар мавжуд.
Шунингдек, қонунда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида давлат тилининг қўлланилиши, иш юритиш тили, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда давлат тилининг қўлланилиши, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, уларнинг лойиҳаларида фойдаланиладиган тил, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида ишлатиладиган тил, суд ишларида юритиладиган тил, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, фуқаронинг шахсини ва ҳуқуқларини тасдиқлашда қўлланиладиган тил масалалари ҳам батафсил белгиланган.