https://sputniknews.uz/20210627/buxoroda-25-30-yoshlardagi-ondan-ortiq-erkakka-tanosil-kasalligini-yuqtirgan-ayol-aniqlandi-19427923.html
Бухорода 25-30 ёшлардаги ўндан ортиқ эркакка таносил касаллигини юқтирган аёл аниқланди
Бухорода 25-30 ёшлардаги ўндан ортиқ эркакка таносил касаллигини юқтирган аёл аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Қоракўл туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли аёл жорий йил 20 майдан таносил касаллигини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган. 27.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-27T12:42+0500
2021-06-27T12:42+0500
2021-06-27T13:04+0500
ҳодисалар
жиноят
бухоро вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0b/18266743_0:2:3632:2045_1920x0_80_0_0_1d854cf636bb274352d79a1106e9f42d.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бухоро вилоятида ўндан ортиқ эркакка таносил касаллигини қасддан юқтирган аёл аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Қоракўл туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли аёл 2021 йилнинг 20 май кунидан эътиборан таносил касаллигини юқтириб олган шахс сифатида вилоят Тери-таносил касалликлар диспансери томонидан рўйхатга олинган. Аёл касалликни бошқа шахсларга юқтирмаслик, бундай хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилган ва ундан тилхат олинган.Шунга қарамасдан аёл 25 майдан 6 июнга қадар Жондор туманида яшовчи 25-30 ёшлар атрофидаги ўндан ортиқ шахслар билан турли жойларда ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб, уларга таносил касаллигини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 113-моддаси 3-қисми "а" банди (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Жондор туманида ОИВ инфекциясини била туриб, ўзгага юқтирган аёл аниқлангани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210208/Bukhoroda-ikki-alga-asddan-OIV-virusini-yutirgan-yigit-lga-olindi-15962437.html
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0b/18266743_452:0:3181:2047_1920x0_80_0_0_45b729e02f4e54dbca4eb06e17a15c62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , жиноят, бухоро вилояти
ҳодисалар , жиноят, бухоро вилояти
Бухорода 25-30 ёшлардаги ўндан ортиқ эркакка таносил касаллигини юқтирган аёл аниқланди
12:42 27.06.2021 (янгиланди: 13:04 27.06.2021) Қоракўл туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли аёл жорий йил 20 майдан таносил касаллигини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинган.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бухоро вилоятида ўндан ортиқ эркакка таносил касаллигини қасддан юқтирган аёл аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, Қоракўл туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли аёл 2021 йилнинг 20 май кунидан эътиборан таносил касаллигини юқтириб олган шахс сифатида вилоят Тери-таносил касалликлар диспансери томонидан рўйхатга олинган. Аёл касалликни бошқа шахсларга юқтирмаслик, бундай хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилган ва ундан тилхат олинган.
Шунга қарамасдан аёл 25 майдан 6 июнга қадар Жондор туманида яшовчи 25-30 ёшлар атрофидаги ўндан ортиқ шахслар билан турли жойларда ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб, уларга таносил касаллигини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 113-моддаси 3-қисми "а" банди (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Жондор туманида ОИВ инфекциясини била туриб, ўзгага юқтирган аёл аниқлангани
хабар қилинган эди.