https://sputniknews.uz/20210626/migrantlar-qonunlarga-amal-qilish-va-rossiyaga-zarar-etkazmaslik-haqida-shartnoma-imzolaydi-19420640.html
Мигрантлар қонунга амал қилиш ва Россияга зарар етказмаслик ҳақида шартнома имзолайди
Мигрантлар қонунга амал қилиш ва Россияга зарар етказмаслик ҳақида шартнома имзолайди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ИИВ хулосасига кўра, ушбу тартиб мигрантларга қоида ва чекловлар ҳақида маълумот бериш ва юмшоқ маъмурий-профилактик чора вазифасини бажариши керак. 26.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-26T10:31+0500
2021-06-26T10:31+0500
2023-04-05T18:33+0500
миграция
янги қонун
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1420/32/14203203_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_8a01c26cd5e0aea72da7fff8d82cb03d.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik. Россияга визасиз тартибда кириб келаётган мигрантлар мажбурий тартибда дактилоскопия (бармоқ излари топшириш) ҳамда виза билан кириб келаётган мигрантлар “Қонун қоидаларга амал қилиш шартномаси” (соглашение о лояльности) имзолайди, деб хабар қилмоқда ТАСС Россия ИИВга асосан.Ушбу тартиб Россияда айни дамда ишлаб чиқилаётган миграция ҳақидаги янги қонун концепциясида айтиб ўтилган. Ундан ташқари, шартномада хорижий фуқаро қонун-қоидаарни бузиши оқибатида уни Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш (депортация) қилишга тўғри келса, ушбу жараён билан боғлиқ харажатларнинг хорижий фуқаронинг ўзи қоплаш мажбурияти юкланади. Хабарда айтилишига кўра, “Қонун қоидаларга амал қилиш шартномаси” (соглашение о лояльности) Россия ҳудудига виза орқали кириб келаётган мигрантлар имзолайди. ИИВ маълум қилишига кўра, ушбу чора мигрантларга Россияда белгиланган қонун-қоидалар, чеклов ва таъқиқлар ҳақида маълумот бериш, огоҳлантириш ва юмшоқ маъмурий-профилактик чора вазифасини бажариши керак. Эслатиб ўтамиз, айни дамда рухсат берувчи ҳужжатлар муддати тугаган меҳнат мигрантларига Россияда қолиш 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1420/32/14203203_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_6bb2a3e65685c9465ea20b8dcbc00bd1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, янги қонун, россия
миграция, янги қонун, россия
Мигрантлар қонунга амал қилиш ва Россияга зарар етказмаслик ҳақида шартнома имзолайди
10:31 26.06.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Россия ИИВ хулосасига кўра, ушбу тартиб мигрантларга қоида ва чекловлар ҳақида маълумот бериш ва юмшоқ маъмурий-профилактик чора вазифасини бажариши керак.
ТОШКЕНТ, 26 июл – Sputnik. Россияга визасиз тартибда кириб келаётган мигрантлар мажбурий тартибда дактилоскопия (бармоқ излари топшириш) ҳамда виза билан кириб келаётган мигрантлар “Қонун қоидаларга амал қилиш шартномаси” (соглашение о лояльности) имзолайди, деб
хабар қилмоқда ТАСС Россия ИИВга асосан.
Ушбу тартиб Россияда айни дамда ишлаб чиқилаётган миграция ҳақидаги янги қонун концепциясида айтиб ўтилган.
“Қонун қоидаларга амал қилиш шартномаси” - меҳнат мигрантлари Россия ҳудудида бўлиш ва меҳнат фаолиятини амалга оширишда амалдаги қонун-қоидалардан ва уларни бузиш оқибатларидан хабардор эканини маълум қилади ва Россияга зарар етказмасликни ваъда беради, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари, шартномада хорижий фуқаро қонун-қоидаарни бузиши оқибатида уни Россия ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш (депортация) қилишга тўғри келса, ушбу жараён билан боғлиқ харажатларнинг хорижий фуқаронинг ўзи қоплаш мажбурияти юкланади.
Хабарда айтилишига кўра, “Қонун қоидаларга амал қилиш шартномаси” (соглашение о лояльности) Россия ҳудудига виза орқали кириб келаётган мигрантлар имзолайди.
ИИВ маълум қилишига кўра, ушбу чора мигрантларга Россияда белгиланган қонун-қоидалар, чеклов ва таъқиқлар ҳақида маълумот бериш, огоҳлантириш ва юмшоқ маъмурий-профилактик чора вазифасини бажариши керак.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда рухсат берувчи ҳужжатлар муддати тугаган меҳнат мигрантларига Россияда қолиш 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилган.