Йўл қоидаси – қисмат фойдаси

Oбуна бўлиш
Йўл-ҳаракати қоидаларига амал қилиш - аксарият мусулмон давлатларида шаран вожиб амал деб тан олинган.
Ислом шариати мусулмон ҳайдовчисидан йўл ҳаракати қоидаларига фақат назоратчи учун эмас ситқидилдан амал қилишни талаб қилади.
Мусулмон ҳайдовчи маъсулиятсизлиги оқибатида бахтсиз ҳодиса рўй берса, у нафақат жамият балким Оллоҳ олдида ҳам гуноҳкор бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг фатвосида батафсил айтиб ўтилган.
Ислом шариати йўл ҳаракати қоидаларига ижтимоий қоидалар сифатида қарайди ва ҳаётни, авлодни ва мулкни асраш учун уларга риоя қилишни буюради.
Аксарият қоидабузарликлар шариат бўйича ҳам гуноҳга тенг ҳисобланади. Улар орасида тезликни ошириш, эҳтиётсизлик оқибатида қурбон бўлиш, маст ҳолда рулга ўтириш, заруратсиз сигнал чалиш ва кўзни қамаштирадиган чироқларни ёқиб юриш ва бошқалар.
Исломда, йўл ҳаракати қоидалари пиёдалар учун ҳам тенг миқёсда амал қилади. Улардан ўзлари учун белгиланган йўлаклардан юриш ва ҳаётини хатарга қўймаслик талаб этилади. Қоидаларни била туриб, ўз ҳаётини хатарга қўйиш - гуноҳ ҳисобланади.
Батафсил инфографикамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0