Россияда ҳайвонлар учун коронавирусга қарши антитаначаларни аниқлаш тести яратилди

Oбуна бўлиш
Россияда ҳайвонларда коронавирусга қарши антитаначаларни аниқлаш тести яратилди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. “Ҳайвонларнинг соғлиғини сақлаш федерал маркази”нинг мутахассислари (“ВНИИЗЖ” ФГБУ, Росселхознадзорга бўйсунувчи муассаса) ҳайвонларнинг қон зардобида SARS-CoV-2 вирусига қарши антитаначиларни аниқлаш учун тест-тизимини ишлаб чиқишди.
Антитаначаларни аниқлаш тизими кенг қўлланиладиган фермент билан боғланган иммунофермент (ИФА) технологиясига асосланган.
Щенки. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Ҳайвонлар учун COVID-вакцина Ўзбекистонда синовдан ўтказилиши мумкин
Қон зардобини текшириш жараёнида ҳайвон организмида SARS-CoV-2 вируси учун ишлаб чиқарилган ўзига хос антитаначаларни аниқлай олади. Таҳлил қилинаётган қон намунасида антиначалар мавжуд бўлса, улар рангли каскад реакциясини келтириб чиқаради.
Рангнинг ўзгаришини юқори сезгир қурилмалар - тадқиқот жараёнини автоматлаштиришга имкон берадиган ИФА-ридерлари билан қайд этилади. Тест тизими уй (мушук, ит), қишлоқ хўжалик ҳайвонлари (чўчқа), мўйнали ҳайвонлар (қоракўзан, тулки) биологик материалларини ўрганишда синовдан ўтказилди.
Челябинская ветеринарная станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2021
Россияда ҳайвонлар учун коронавирусга қарши биринчи вакцина рўйхатдан ўтказилди
Таъкидланишича, тест тизими бу турдаги жониворлар қон зардобини таҳлил қилиш учун мўлжалланган. Бундан ташқари, ишлаб чиқувчилар уни универсал деб айтишмоқда, бу инфекуиядан кейин ҳам, эмлашдан кейин ҳам антитаначаларни аниқлашга имкон беради.
Тест тизимининг ишлашини аниқлаш мақсадида эмланмаган ҳайвонларни, шунингдек, “Карнивак-Ков” билан эмланган жониворларни тестдан ўтказилди.
"Метод юқори ўзига хослик ва сезгирликни кўрсатди: эмланмаган ҳайвонларда тест салбий натижа кўрсатди, барча эмланган ҳайвонларда SARS-CoV-2 вирусига ўзига хос антитаначалар борлигини аниқланди", - деб қўшимча қилади Росселхознадзор.
Тез орада жисмоний ва юридик шахслар тест тизимини сотиб олиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0