Россия олимлари тажрибаси ерларнинг дашту биёбонга айланишини тўхтатишда ёрдам беради
19:03 23.06.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023)
© Из личного архива Валерия ЭвиеваПитомник прутняка рядом с хурулом в Аршани
© Из личного архива Валерия Эвиева
Oбуна бўлиш
Қалмиқ давлат университети олимларининг кўп йиллик лойиҳаси ҳосилдорлиги бузилган ерларни қайта тиклашга имкон беради.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Б.Б. Городовиков номидаги Қалмиқ давлат университети (ҚДУ) олимлари махсус уруғ экувчи (сеялка) ва чўлу биёбонга айланишга қарши курашишда ёрдам беришга қодир ўсимликларга ишлов бериш учун технологияларни яратишди. Уларнинг сўзларига кўра, университетнинг кўп йиллик лойиҳаси ҳосилдорлиги бузилган ерларни қайта тиклашга имкон беради уларда маҳсулотнинг жиддий ўсишини таъминлайди. Бу ҳақда олийгоҳ матбуот хизмати хабар қилди.
Ер шарининг кўплаб ҳудудларида иқлим ва хўжаликларни оқилона юритмаслик ем-хашак заминларининг завол топиши ва қуруқ ерларда ўсимликлар хилма-хиллигининг камайишига олиб келади, дея маълум қилишди ҚДУ олимлари. Натижада яйловлар ва шудгорларнинг унумдорлиги кескин пасаяди ҳамда очиқ кўчма қумлар шаклланади, қум бўронлари рўй беради.
Ем-хашак ўсимликлари уруғларининг етишмаслиги бузилган тупроқни кенг кўламда яхшилашни ортга тортаётган асосий муаммолардан биридир. Тайёрлашнинг асосий манбаи бўлган уларнинг ёввойи тарзда ўсувчи турлари стандарт сифатдаги уруғларнинг керакли ҳажмини таъминлаш ҳолатида эмас. Бу муаммони ҳал қилишга ҚДУ агромуҳандисларининг янги кенг кўламдаги лойиҳаси мўлжалланган.
© Из личного архива Валерия ЭвиеваКоллекционный питомник прутняка на опытном поле КалмГУ
Коллекционный питомник прутняка на опытном поле КалмГУ
© Из личного архива Валерия Эвиева
“Саҳро пайдо бўлиши ва тупроқнинг бузилиши жуда тез рўй беради, шу боис қуруқ ем-хашак ўсимликлари уруғчилик саноатини тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этиш – кечиктириб бўлмайдиган вазифа. Қийинчиликдан чиқишга махсус экишлар ва табиий ўсимлик муҳитини яхшилаш ёрдам беради, жумладан, ўт ва янги дарахтзорларни ўтқазиш ҳисобига”, - дейди агромуҳандислик кафедраси профессори, ҚДУ муҳандис-технология факультети декани Валерий Эвиев.
ҚДУ мутахассислари тажрибаси кўплаб мамлакатлар агромуҳандислари учун фойдали бўлади, Олимларнинг улар орасида Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Мўғулистон ва бошқа мамлакатлар борлигига ишончи комил. Университет ҳузурида ем-хашак ўсимликлари уруғчилиги маркази очилган. Улар тупроқ сифатини яхшилайди. Шу билан бир қаторда агрохўжалик саноати учун мослашган янги навларни чиқариш устида иш олиб борилмоқда.
ҚДУ олимлари ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳани амалга ошириш пичан олишни ҳар бир тикланган яйлов гектаридан 2 тоннага етказишга имкон беради. Гўштнинг умумий кўпайишини мавсумига 5 000 гектардан 650 тоннага етказиш мумкин бўлади.
Шунингдек, ҚДУ олимлари кичик габаритли техникадан фойдаланган ҳолда ем-хашак ўсимликларини экиш машиналарини яратишмоқда. Улар экиш вақтида тупроқ ва экинга жиддий зарар етказишнинг олдини олишга хизмат қилишади.
© Из личного архива Валерия ЭвиеваЗимний посев прутняка модернизированной сеялкой
Зимний посев прутняка модернизированной сеялкой
© Из личного архива Валерия Эвиева
Қолаверса, университетда прутняк, камфоросма ва терескен каби ўсимликлар учун махсус сеялка ишланган. У Россия патенти билан ҳимояланган. Олимларнинг сўзларига кўра, тупроғи бузилган 10 минг гектар яйловни яхшилаш учун прутняк уруғига бўлган талаб йилига тахминан 100 тоннани ташкил этади. Яратилган сеялка уруғларни бир текисда ва сифатли тақсимлаш имконини беради. Бу уларнинг беҳуда сарфланишининг олдини олади.
Университет мутахассислари томонидан топилган ечимлар, уларнинг сўзларига кўра, улар ишлаб чиқаётган универсиал қуруқ ем-хашак ўсимликлари уруғларини ишлаб чиқиш саноат технологиясининг замини бўлади.