Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш кўпайишининг сабаблари санаб ўтилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВрачи
Врачи  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2021
Oбуна бўлиш
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш кўпайиб кетаётганининг сабабларини айтди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонда фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланмай қўйгани ва кўнгилочар тадбирлар кўпайиб кетгани COVID-19 билан касалланиш ортишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.
“Аҳоли орасида ниқоблар тақилмай қўйилгани — бу инфекциянинг одамдан одамга юқиши учун жуда қулай шароит, яъни ҳозир кунлар иссиқ, ҳаво қуруқ — вируснинг ҳавода ҳаракатланишига тўсқинлик йўқ ва у бемалол инсонларнинг юз ва қўл терисига ёки кўз шиллиқ қаватига, бурундан нафас оламиз — ҳаводаги вирус бурун шиллиқ қавватига ёки томоққа тушади ҳамда ҳужайра ичига кириб, касаллик чақиришга имконият қидиради", — дейди у.
Убайдуллаеванинг сўзларига кўра, фуқаролар ижтимоий масофани сақламай қўйган. Бундан ташқари, жуда кўп тўй-ҳашамлар, туғилган кунлар ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган кўнгилочар тадбирлар кўпайтириб юборилган.
Бу каби кўнгилочар тадбирларда бир оила аъзоларидан ташқари бир неча оилалар ва одамлар сони 30 дан ортиб кетмоқда. Тадбирлар ёпиқ жойларда, умумий сиғимдан 50 фоиздан ортиқ одамлар иштироки кузатилмоқда, яъни агар 100 кишилик тўйхонада тадбир бўлса, талаб бўйича 50 кишидан ортмаслиги керак, лекин бугунги кунда тўй-ҳашамларда 100-150 тадан одам иштирок этмоқда.
Московский клинический центр инфекционных болезней Вороновское - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Ўзбекистонда коронавирус: касалланганлар сони кескин ошиб, 4 киши вафот этди
“Ахир биз тўй-ҳашамларга кўнгил очиш учун борамиз, унда овқатланиш керак, бунда узоқ давом этувчи суҳбатлар ва мулоқотлар бўлади. Буларнинг ҳаммаси коронавирус тарқалишига катта замин яратмоқда”, - дея хулоса қилди у.
Қайд этиш жоизки, сўнгги кунларда республикада кунига 400 дан зиёд ковид билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Бунинг ортидан ҳукумат қатор чекловлар жорий этди. Хусусан, жамоат транспортига ниқобсиз чиқиш тақиқланди, санаторий, пансионат ва болалар оромгоҳларига ПЗР-тест таҳлилисиз қўйилмайди.
Янгиликлар лентаси
0