Камилов “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро конференцияда иштирок этади

© УзААбдулазиз Камилов
Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2021
Oбуна бўлиш
Осиё-Тинч океани минтақаси ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари коронавирус пандемияси оқибатларини тезроқ бартараф этишни муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Конференция 23 июнь куни онлайн бўлиб ўтади. “Иқтисодий ривожланиш учун эпидемияга қарши ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзу бўлади.
Осиё-Тинч океани минтақаси ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари коронавирус пандемияси оқибатларини тезроқ бартараф этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни қайта тиклашни муҳокама қилишади.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий алоқаларининг ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган масала ҳам кун тартибидан ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0