Самарқанд шаҳрида 130 та кўча номлари ўзгартирилади

© Sputnik / СтрингерПерекрыто движение одной из центральных улиц Самарканда. Узбекистан
Перекрыто движение одной из центральных улиц Самарканда. Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Oбуна бўлиш
Экспертиза хулосалари асосида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари қарорларини чиқариш учун тегишли мутасаддиларга юборилган.
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Самарқанд шаҳридаги номсиз ва номи қонун талабларига мос келмайдиган 130 та кўча ўзгартирилади, деб хабар бермоқда "Зарафшон" нашри.
Топонимик объектларни тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонуни бўйича амалга оширилади.
Қонуннинг 4-моддасига асосан кўчалар, шоҳкўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғлар ва аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига айрим одамлар, жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар исм-шарифини беришга қоида тариқасида йўл қўйилмайди. Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахслар бундан мустасно.
Уктам Барноев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2021
Бухородаги кўчалардан бирига Ўктам Барноев номи берилди
Ушбу моддага таянган ҳолда жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Нарпай туманида номсиз ва номи қонун талабларига мос келмайдиган 16 та аҳоли пункти, 949 та кўча, 2 та зиёратгоҳ, 96 та қабристон номлари, Жомбой туманида 225 та кўча номлари, Ургут туманида 13 та янги маҳаллалар, Нуробод туманида 1 та янги аҳоли пункти, 99 та кўча номлари экспертизадан ўтказилиб, халқ депутатлари вилоят ҳамда туман Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланди ва давлат реестри базасига киритиш учун юборилди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги номсиз ва номи қонун талабларига мос келмайдиган 130 та кўча, Каттақўрғон шаҳрида номсиз 68 та кўча, Тойлоқ туманида 49 та кўча, 18 та қабристон номлари, Оқдарё туманида 10 та кўча, Иштихон туманида 632 та кўча, Қўшработ туманида 33 та кўча, Ургут туманида 10 та кўча, Булунғур туманида 1 та маҳалла, 4 та аҳоли пункти, 484 та кўча, 36 та қабристон, 2 та майдон, 4 та зиёратгоҳ номлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2021 йил 16 июндаги 08-02883-сонли экспертиза хулосалари олинди.
Экспертиза хулосалари асосида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари қарорларини чиқариш учун тегишли мутасаддиларга юборилган.
Янгиликлар лентаси
0