“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда Lada ва Renault моделларини йиғишни йўлга қўяди

© Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ" / Медиабанкка ўтишАвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross
АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистонлик истеъмолчилар Lada брендини кўришдан хурсанд, улар уни GM автомобилларига нисбатан ўзига хос “люкс бренд” сифатида қабул қилишмоқда", - "АвтоВАЗ".
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. “АвтоВАЗ” яқин бир йил ичида Ўзбекистонда автомобилларнинг бир неча моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, деди РИА Новостига компания президенти Николя Мор.
“Ўзбекистон борасида – олдин у ер анча ёпиқ бозор эди. У ерда фақат GM билан боғланган UzAvto ишларди. Ҳозир бу бозор, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзолиги (аслида кузатувчи – таҳр.) туфайли оз-оздан очилмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистонда ҳам Россида киртилгани каби – утилизация йиғимлари жорий этилмоқда”, - деди Мор.
“Шунинг учун ҳам ушбу бозорга кириб келишнинг маъқул йўли – маҳаллий ҳамкор билан ишлаш. У машинакомплектларидан автомобилларни йиғишни йўлга қўяди. Бизда ана шундай ҳамкор бор. Биз у ерда ана шундай маҳаллий йиғиш операцияларини йўлга қўямиз – дастлаб бу Lada моделлари бўлади, кейин – Renault, яқин 12 ой ичида", - деди “АвтоВАЗ” бош директори.
Топ менеджер айтишига кўра, дастлабки босқичда Ўзбекистон бозорида Lada улуши кунчалик катта бўлмайди, чунки у ерда UzAvto бор. "Ўзбекистонлик истеъмолчилар Lada брендини кўришдан хурсанд, улар уни GM автомобилларига нисбатан ўзига хос “люкс бренд” сифатида қабул қилишмоқда", - деди компания бош директори.
Бугунги кунда “АвтоВАЗ”нинг энг йирик экспорт бозорлари бу – Ўзбкистон, Қозоғистон ва Белоруссия. Узоқ хорижий давлатларда – Миср. Компания хабарига кўра, 2020 йилда хорижий давлатларга 41 минг дона автомобил экспорт қилинган. Ундан 5 мингтаси - Ўзбекистонга.
Янгиликлар лентаси
0