Абдулла Арипов Россияга ташриф буюради

© Sputnik / Александр Астафьев / Медиабанкка ўтишПремьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Евразийского межправительственного совета
Премьер-министр РФ М. Мишустин принимает участие в заседании Евразийского межправительственного совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
"Ташриф дастуридан Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг навбатдаги 2-йиғилишини ўтказиш ўрин олган", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Москвада бош вазирлар даражасидаги Ўзбекистон ва Россия қўшма комиссияси мажлиси бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилган эди.
Коронавирус пандемиясига қарамасдан, Россия ва Ўзбекистон бугун барча жабҳаларда икки томонлама ҳамкорликни максимал кенгайтириб, ривожлантирмоқда – сиёсат ва иқтисодиётдан тортиб, энергетика, таълим ва илм-фангача.
Янгиликлар лентаси
0