https://sputniknews.uz/20210620/xorazmlik-ayol-bir-buyragini-turmush-ortogiga-berdi--19317742.html
Хоразмлик аёл бир буйрагини турмуш ўртоғига берди
Хоразмлик аёл бир буйрагини турмуш ўртоғига берди
Sputnik Ўзбекистон
Амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғига бир буйрагини берди. 20.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-20T10:46+0500
2021-06-20T10:46+0500
2021-06-20T10:46+0500
жамият
хоразм вилояти
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1d/18972493_0:189:3073:1917_1920x0_80_0_0_7f57b4f4eaa3bc9f2183e9a4014bc23a.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм вилояти филиалида буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқ сақлаш вазирлиги хабар қилди.Мураккаб амалиёт илмий марказининг малакали мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида амалга оширилди.Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Ҳожибоев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши. Марказ бош директори Даврон Тўлагановнинг сўзларига кўра, марказ томонидан қисқа вақт ичида 137 марта ўтказилаётган бундай ноёб амалиёт илк бор вилоятда бажарилиши тарихий аҳамиятга эга.Ўз буйрагини берган аёлнинг маълум қилишича, турмуш ўртоғи бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туман вилоят марказига узоқлиги анча ноқулайлик туғдирарди. “Ҳатто хорижга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз”, — дейди Юлдуз.Мазкур филиалда иккинчи ноёб амалиётга тайёргарлик кўрилмоқда.
https://sputniknews.uz/20191228/zbekistonda-donor-bluvchi-arindoshlar-rykhati-kengaytirildi-13122814.html
хоразм вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1d/18972493_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_33f419fc069459983919683f96047281.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хоразм вилояти, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, хоразм вилояти, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Хоразмлик аёл бир буйрагини турмуш ўртоғига берди
Амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғига бир буйрагини берди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм вилояти филиалида буйрак трансплантацияси жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқ сақлаш вазирлиги
хабар қилди.
Мураккаб амалиёт илмий марказининг малакали мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ҳамкорлигида амалга оширилди.
Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Ҳожибоев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом этди. Боғот туманилик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
Марказ бош директори Даврон Тўлагановнинг сўзларига кўра, марказ томонидан қисқа вақт ичида 137 марта ўтказилаётган бундай ноёб амалиёт илк бор вилоятда бажарилиши тарихий аҳамиятга эга.
“Мақсадимиз чекка ҳудудлар аҳолисини ортиқча оворагарчиликларсиз яшаш жойини ўзида малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдир”, - дейди Тўлаганов.
Ўз буйрагини берган аёлнинг маълум қилишича, турмуш ўртоғи бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туман вилоят марказига узоқлиги анча ноқулайлик туғдирарди.
“Ҳатто хорижга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз”, — дейди Юлдуз.
Мазкур филиалда иккинчи ноёб амалиётга тайёргарлик кўрилмоқда.