https://sputniknews.uz/20210620/taniqli-aktrisa-nomidan-fuqaroni-chuv-tushirgan-oquvchining-kirdikori-fosh-etildi-19321339.html
Таниқли актриса номидан фуқарони чув туширган ўқувчининг кирдикори фош этилди
Таниқли актриса номидан фуқарони чув туширган ўқувчининг кирдикори фош этилди
Sputnik Ўзбекистон
Фуқаронинг Instagramʼдаги профилига “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t”... 20.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-20T13:31+0500
2021-06-20T13:31+0500
2021-06-20T13:31+0500
ҳодисалар
иив
самарқанд вилояти
фирибгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Instagram ижтимоий тармоғида актриса Асал Шодиева номидан сохта аккаунт очиб, фуқарони чув туширган фирибгар аниқланди. Фирибгар самарқандлик мактаб ўқувчиси экан, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.Хабарда билдирилишича, 15 март куни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. ИИВ бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, қизининг Instagramʼдаги профилига “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома келган. Хабарлар “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номаълум профилдан келган. Қиз ёзишма жараёнида фирибгарнинг алдовларига ишониб, ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берган. Натижада банк картасида мавжуд бўлган жами 600 минг сўм йўқолиб қолган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг “Фирибгарлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.ИИВ фуқароларни банк карталарнинг коди ва паролини ҳеч қандай шароитда ҳеч кимга маълум қилмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган.
https://sputniknews.uz/20210117/Toshkentda-lli-nafaakhr-alni-katta-pulga-chuv-tushirib-ketdi-15802286.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , иив, самарқанд вилояти, фирибгарлик
ҳодисалар , иив, самарқанд вилояти, фирибгарлик
Таниқли актриса номидан фуқарони чув туширган ўқувчининг кирдикори фош этилди
Фуқаронинг Instagramʼдаги профилига “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номаълум профилдан келган.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Instagram ижтимоий тармоғида актриса Асал Шодиева номидан сохта аккаунт очиб, фуқарони чув туширган фирибгар аниқланди.
Фирибгар самарқандлик мактаб ўқувчиси экан, деб
хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда билдирилишича, 15 март куни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. ИИВ бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Аёлнинг сўзларига кўра, қизининг Instagramʼдаги профилига “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома келган. Хабарлар “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номаълум профилдан келган.
Қиз ёзишма жараёнида фирибгарнинг алдовларига ишониб, ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берган. Натижада банк картасида мавжуд бўлган жами 600 минг сўм йўқолиб қолган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг “Фирибгарлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
“Олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланди”, - дейилган хабарда.
Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
ИИВ фуқароларни банк карталарнинг коди ва паролини ҳеч қандай шароитда ҳеч кимга маълум қилмаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган.