https://sputniknews.uz/20210620/birgina-jiddiy-xato-bektemir-meliqoziev-professional-boksda-nokautga-uchradi-19319788.html
“Биргина жиддий хато”: Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда нокаутга учради
“Биргина жиддий хато”: Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда нокаутга учради
Sputnik Ўзбекистон
Техас штатида ўтказилган Мелиқўзиев—Росадо жанги атиги 3 раунд давом этди. 20.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-20T11:58+0500
2021-06-20T11:58+0500
2021-06-20T11:58+0500
спорт
бокс
бектемир мелиқўзиев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0e/15996971_0:139:1200:814_1920x0_80_0_0_e523e8dc58b0d5d0d0af115cd40e2a32.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик спортчи Бектемир Мелиқўзиев 8-жангида нокаутга учради. Жанг АҚШнинг Техас штатида америкалик Габриэль Росадога қарши бўлиб ўтди. Баҳснинг илк раундида Бектемир ташаббусни қўлга олиб, кетма-кет зарбалар берди. Раунд охирида Росадони нокдаун ҳолатига ҳам тушира олди.Иккинчи раундда бироз тенглик кузатилди ва жангчилар ўзаро зарбалар алмашдилар. Учинчи раундга келиб Мелиқўзиев ҳужумга ўтган бир вақтда америкаликнинг ўта кучли ўнг қўл зарбасини қабул қилди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Бу хато унга шундай қимматга тушди.Шу тариқа у профессионал боксда 8-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Мелиқўзиев бунга қадар 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабани нашидасини сурган эди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бектемир Мелиқўзиев Халқаро бокс федерацияси (AIBA) томонидан 4 йил муддатга спортдан четлатилган эди. Аммо бу профессионал боксдаги фаолиятига таъсир қилмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0e/15996971_0:26:1200:926_1920x0_80_0_0_edbeae57fac611f8da6296ed43fab6c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, бокс, бектемир мелиқўзиев
спорт, бокс, бектемир мелиқўзиев
“Биргина жиддий хато”: Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда нокаутга учради
Техас штатида ўтказилган Мелиқўзиев—Росадо жанги атиги 3 раунд давом этди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Профессионал бокснинг суперўрта вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик спортчи Бектемир Мелиқўзиев 8-жангида нокаутга учради.
Жанг АҚШнинг Техас штатида америкалик Габриэль Росадога қарши бўлиб ўтди. Баҳснинг илк раундида Бектемир ташаббусни қўлга олиб, кетма-кет зарбалар берди. Раунд охирида Росадони нокдаун ҳолатига ҳам тушира олди.
Иккинчи раундда бироз тенглик кузатилди ва жангчилар ўзаро зарбалар алмашдилар. Учинчи раундга келиб Мелиқўзиев ҳужумга ўтган бир вақтда америкаликнинг ўта кучли ўнг қўл зарбасини қабул қилди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Бу хато унга шундай қимматга тушди.
Шу тариқа у профессионал боксда 8-жангида илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Мелиқўзиев бунга қадар 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабани нашидасини сурган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бектемир Мелиқўзиев Халқаро бокс федерацияси (AIBA) томонидан 4 йил муддатга спортдан
четлатилган эди. Аммо бу профессионал боксдаги фаолиятига таъсир қилмайди.