https://sputniknews.uz/20210618/shveytsariya-prezidenti-putinning-eng-yaxshi-jihatini-aytib-otdi-19294104.html
Швейцария президенти Путиннинг энг яхши жиҳатини айтиб ўтди
Швейцария президенти Путиннинг энг яхши жиҳатини айтиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Швейцария етакчисига кўра, у РФ ва АҚШ президентлари ўртасидаги мулоқот қандай кечишини бошидаёқ ҳис қилган. 18.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-18T10:13+0500
2021-06-18T10:13+0500
2023-04-05T18:33+0500
сиёсат
ақш
владимир путин
жо байден
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19270459_0:201:2929:1848_1920x0_80_0_0_74065ce7aa9b7b13f8b71399fb7a7b0d.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Россия президенти Владимр Путиннинг энг яхши жиҳати - бу унинг дангал гаплилигидир, деди РФ ва АҚШ президентлари музокаралари ташкиллаштиришда қатнашган Швейцария етакчиси Ги Пармелен."Владимир Путин гапни айлантирадиган одамлар тоифасидан эмас, у дангал гапиради. Унинг сўзлари аниқ мақсадга қаратилган. Мен унинг бу жиҳатини қадрлайман", - деган Пармелен.Швейцария етакчиси шунингдек, РФ ва АҚШ президентлари ўртасидаги мулоқот қандай кечишини бошидаёқ ҳис қилганини қайд этган."Жо Байден ва Владимир Путин беш дақиқача суҳбатлашишди, ва мен, улар ўртасидаги мулоқот, икки инсон ўртасидаги мулоқот сифатида жуда яхши кечаётганини пайқадим", – деган Пармелен Швейцариянинг RTS телеканалига берган интервьюсида.16 июнь куни Женевадаги Ла Гранж вилласида Россия ва АҚШ президентларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот танаффусни ҳисобга олганда 4,5 соат давом этди. Музокаралардан сўнг етакчиларнинг ҳар бири мулоқот конструктив ва позитив нотада ўтганини айтди. Саммит якунига кўра РФ ва АҚШ етакчилари қўшма баёнот қабул қилишди. Ҳужжатда иккала томоннинг ядровий урушда ғолиблар бўлмаслиги ва бундай уруш ҳеч қачон бошланиши керакмаслиги ҳақидаги тезисга собитлиги қайд этилган.
https://sputniknews.uz/20210617/tramp-rossiyani-jenevadagi-sammitning-yagona-golibi-deb-atadi-19282165.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19270459_98:0:2829:2048_1920x0_80_0_0_4e21838de89ff49a1a800a4646d0f536.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ақш, владимир путин, жо байден, россия
сиёсат, ақш, владимир путин, жо байден, россия
Швейцария президенти Путиннинг энг яхши жиҳатини айтиб ўтди
10:13 18.06.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Швейцария етакчисига кўра, у РФ ва АҚШ президентлари ўртасидаги мулоқот қандай кечишини бошидаёқ ҳис қилган.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Россия президенти Владимр Путиннинг энг яхши жиҳати - бу унинг дангал гаплилигидир, деди РФ ва АҚШ президентлари музокаралари ташкиллаштиришда қатнашган Швейцария етакчиси Ги Пармелен.
"Владимир Путин гапни айлантирадиган одамлар тоифасидан эмас, у дангал гапиради. Унинг сўзлари аниқ мақсадга қаратилган. Мен унинг бу жиҳатини қадрлайман", - деган Пармелен.
Швейцария етакчиси шунингдек, РФ ва АҚШ президентлари ўртасидаги мулоқот қандай кечишини бошидаёқ ҳис қилганини қайд этган.
"Жо Байден ва Владимир Путин беш дақиқача суҳбатлашишди, ва мен, улар ўртасидаги мулоқот, икки инсон ўртасидаги мулоқот сифатида жуда яхши кечаётганини пайқадим", – деган Пармелен Швейцариянинг RTS телеканалига берган интервьюсида.
16 июнь куни Женевадаги Ла Гранж вилласида Россия ва АҚШ президентларининг илк учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот танаффусни ҳисобга олганда 4,5 соат давом этди. Музокаралардан сўнг етакчиларнинг ҳар бири мулоқот конструктив ва позитив нотада ўтганини айтди. Саммит якунига кўра РФ ва АҚШ етакчилари қўшма баёнот қабул қилишди. Ҳужжатда иккала томоннинг ядровий урушда ғолиблар бўлмаслиги ва бундай уруш ҳеч қачон бошланиши керакмаслиги ҳақидаги тезисга собитлиги қайд этилган.