https://sputniknews.uz/20210618/moskvada-migrantlarni-emlash-iyuldan-boshlanadi---sobyanin-19297278.html
Москвада вакцина олишга навбат ортиб кетди
Москвада вакцина олишга навбат ортиб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Москвада сўнгги суткада COVID-19га қарши эмланиш учун навбат тўрт баробарга ортди 18.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-18T13:04+0500
2021-06-18T13:04+0500
2023-04-05T18:33+0500
миграция
мигрантлар
вакцина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18212812_0:87:3335:1962_1920x0_80_0_0_95f4f61773529574660c62aa4acedddc.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Москвада сўнгги суткада коронавирус инфекциясига қарши эмланиш учун навбатга ёзилганлар сони тўрт баробарга ортди. Бу қарийб 42 мингга яқин кишидир, деб хабар қилди журналистларга жума куни Москва мэри Сергей Собяниннинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ёрдамчиси Анастасия Ракова.Ракова москваликлар вакциналаш жараёнини ортга сурмай, яқин кунларга эмланишга рўйхатга туришаётганига алоҳида эътибор қаратган."Бу москваликлар ҳолат жиддийлигини тушунишаётганидан дарак беради, улар тезроқ вакцина олишни истамоқдалар. Юз берган инқирозли вазиятда бу жуда муҳим", - деб айтган мэр ўринбосари.Бу орада Россия пойтахтида мигрантларни эмлаш ишлари старт олиши арафасидаМосквада июль ойи бошида мигрантларни вакциналаш ишлари бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия пойтахти мэри Сергей Собянин ўз блогида маълум қилган.Унинг сўзларига кўра, COVID-19га қарши вакцина сифатида "Спутник Лайт" препарати ишлатилиши эҳтимоли юқори."Ўтган йилда энг биринчи навбатда Россия фуқароларини вакцина билан таъминлаш қарори қабул қилинганди. Чекловлар ҳам фақат шу билан боғлиқ эди. Ҳозирда "Спутник Лайт" вакцинасини ишлаб чиқариш ишлари бошлаб юборилган. Умуман олганда, бу классик "Спутник" вакцинасининг биринчи компонентидир. Мигрантларни эмлаш учун шу препаратдан фойдаланишга рухсат олсак керак. Бизнинг ҳисоб-китоб бўйича эмлаш июль бошида, эҳтимол, ундан сал эртароқ ҳам бошланиши мумкин", — деб ёзган Собянин ўз блогида.РФ ИИВ маълумотларига кўра, 2020 йилнинг декабр ойида Россиядаги мигрантлар сони 6 миллион кишидан кўпроқни ташкил этган.
https://sputniknews.uz/20210618/moskvada-migrantlarni-sputnik-layt-bilan-emlash-boshlanadi--sobyanin--19296686.html
https://sputniknews.uz/20210610/sputnik-v-vaktsinasi-bilan-emlangan-chet-elliklar-ukrainaga-kiritilmaydi-19198002.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18212812_301:0:3032:2048_1920x0_80_0_0_2e8d0e480887ff13c1656e6dfa2371f7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, вакцина, россия
миграция, мигрантлар, вакцина, россия
Москвада вакцина олишга навбат ортиб кетди
13:04 18.06.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Москвада сўнгги суткада COVID-19га қарши эмланиш учун навбат тўрт баробарга ортди
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Москвада сўнгги суткада коронавирус инфекциясига қарши эмланиш учун навбатга ёзилганлар сони тўрт баробарга ортди. Бу қарийб 42 мингга яқин кишидир, деб хабар қилди журналистларга жума куни Москва мэри Сергей Собяниннинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ёрдамчиси Анастасия Ракова.
Ракова москваликлар вакциналаш жараёнини ортга сурмай, яқин кунларга эмланишга рўйхатга туришаётганига алоҳида эътибор қаратган.
"Бу москваликлар ҳолат жиддийлигини тушунишаётганидан дарак беради, улар тезроқ вакцина олишни истамоқдалар. Юз берган инқирозли вазиятда бу жуда муҳим", - деб айтган мэр ўринбосари.
Бу орада Россия пойтахтида мигрантларни эмлаш ишлари старт олиши арафасида
Москвада июль ойи бошида мигрантларни вакциналаш ишлари бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия пойтахти мэри Сергей Собянин ўз блогида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, COVID-19га қарши вакцина сифатида "Спутник Лайт" препарати ишлатилиши эҳтимоли юқори.
"Ўтган йилда энг биринчи навбатда Россия фуқароларини вакцина билан таъминлаш қарори қабул қилинганди. Чекловлар ҳам фақат шу билан боғлиқ эди. Ҳозирда "Спутник Лайт" вакцинасини ишлаб чиқариш ишлари бошлаб юборилган. Умуман олганда, бу классик "Спутник" вакцинасининг биринчи компонентидир. Мигрантларни эмлаш учун шу препаратдан фойдаланишга рухсат олсак керак. Бизнинг ҳисоб-китоб бўйича эмлаш июль бошида, эҳтимол, ундан сал эртароқ ҳам бошланиши мумкин", — деб ёзган Собянин ўз блогида.
РФ ИИВ маълумотларига кўра, 2020 йилнинг декабр ойида Россиядаги мигрантлар сони 6 миллион кишидан кўпроқни ташкил этган.