БМТ янги пандемияни башорат қилди. Унга қарши вакцина йўқ

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишПересохший водоем
Пересохший водоем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Oбуна бўлиш
Яқин бир неча йиллар ичида дунёнинг каттагина қисми сув танқислиги шароитида ҳаёт кечиради, талаб эса таклифдан ортиб кетади
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий сайтида яширин бўлган глобал қурғоқчилик муаммоси ҳақида хабар берувчи доклад эълон қилинган. Қурғоқчилик навбатдаги пандемияга айланиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.
БМТ ҳисоботида айтилишича, XXI асрдаги қурғоқчилик таъсири билан боғлиқ харажатларнинг ҳисоб-китобига кўра, бу муаммо камида 1,5 миллиард кишини қамраб олган ва бутун дунё бўйлаб камида 124 миллиард доллар иқтисодий йўқотишларга олиб келган. Ҳақиқий иқтисодий йўқотишлар кўрсатилган кўрсаткичлардан бир неча баравар кўп эканлигига ишора қилинган, чунки ташкилот томонидан тақдим этилаётган маълумотлар ривожланаётган мамлакатлар зарарининг бир қисмини ҳисобга олмаган.

"Қурғоқчилик яқин вақтларда кейинги пандемияга айланади, ва унга даво бўладиган вакцина йўқ. Яқин бир неча йиллар ичида дунёнинг каттагина қисми сув танқислиги шароитида ҳаёт кечиради, талаб эса таклифдан ортиб кетади", — деди БМТнинг офатлар хатарини қисқартириш бўйича бошқармаси бош котиби Мами Мидзутори.
Туристы на верблюдах в пустыне в Дуньхуане, Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2020
Марказий Осиё ҳаётсиз чўлга айланиши мумкин - тадқиқот
Мидзуторининг сўзларига кўра, одамлар қурғоқчилик фақат Африканинг чўл ҳудудларини қамраб олади, дея янглишмоқдалар. XXI аср охирига келиб дунёнинг барча давлатлари у ёки бу тарзда бу муаммога юз тутадилар, дейди у.
БМТ маълумотига кўра, аҳоли сонининг ошиб бориши коинотда сув танқислиги муаммосини янада мураккаблаштирмоқда. Одамлар қурғоқчилик шароитида беш минг йил яшашган, аммо ҳозир вазият бошқа, дейилади доклад матнида.
Таъкидланишича, қурғоқчиликка етаклаган асосий омил - бу иқлим ўзгариши натижасида ўзгарган ёғингарчиликдир. Шу билан бирга, сувни тежамай ишлатиш, ва қишлоқ хўжалиги фаолияти туфайли ер деградацияси ҳам ушбу муаммога таъсир ўтказмасдан қолмайди.
Мами Мидзутори ҳукуматларга сувни топиш, сақлаш, сувдан фойдаланиш усулларини ўзгартириш ҳамда ерни бошқариш борасида ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилган.
Янгиликлар лентаси
0