https://sputniknews.uz/20210618/afrikalik-mehmonlar-toshkent-hayvonot-bogiga-noyob-rangdagi-sher-bolalari-keltirildi--video-19292596.html
Африкалик меҳмонлар: Тошкент ҳайвонот боғига ноёб рангдаги шер болалари келтирилди — видео
Африкалик меҳмонлар: Тошкент ҳайвонот боғига ноёб рангдаги шер болалари келтирилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Шер болаларининг ушбу тури табиатда жуда кам учрайди ва улар африка шерларининг Panthera leo krugeri турига киради. 18.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-18T09:10+0500
2021-06-18T09:10+0500
2021-06-18T12:44+0500
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/11/19292223_0:39:1601:939_1920x0_80_0_0_a0f5443a0c0bfd19efa0b06bf42d30ab.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik, Рамиз Бахтияров. Тошкент ҳайвонот боғи Жанубий Африкадан келтирилган жониворлар билан бойиди.Пойтахтга иккита оқ шер болалари - саккиз ойлик Жонни ва Женнилар келтирилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири."Оқ шерлар – бу шерларнинг алоҳида тури эмас, балки "лейкизм" сифатида маълум бўлган мутация натижасидир", - дея тушунтиради ҳайвонот боғи вакили.Таъкидланишича, шерларнинг ушбу тури жуда ноёб бўлиб, фақатгина африка шерларининг Panthera leo krugeri деб номланган трансваал турлари орасида учрайди. Жониворлар жануби-шарқий Африкада истиқомат қилади.Ёрқин рангдаги бу шерлар учун ёввойи табиатда омон қолиш бир оз мураккабдир. Сабаби, кўзга ташланувчан рангдаги тери билан ов қилиш анча мушкул иш саналади. Бундан ташқари, улар бошқа йиртқичлар ва браконьерлар учун ҳам осон ўлжа ҳисобланади. Бутун дунёда бундай рангли жониворлар сони 300га яқин ва уларнинг каттагина қисми ҳайвонот боғларида сақланади, деб хотима қилади Тошкент ҳайвонот боғи матбуот-хизмати.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/11/19292223_42:0:1463:1066_1920x0_80_0_0_d571fcd3290881a341300b0b904cbad1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мултимедиа, видео
Африкалик меҳмонлар: Тошкент ҳайвонот боғига ноёб рангдаги шер болалари келтирилди — видео
09:10 18.06.2021 (янгиланди: 12:44 18.06.2021) Шер болаларининг ушбу тури табиатда жуда кам учрайди ва улар африка шерларининг Panthera leo krugeri турига киради.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik, Рамиз Бахтияров. Тошкент ҳайвонот боғи Жанубий Африкадан келтирилган жониворлар билан бойиди.
Пойтахтга иккита оқ шер болалари - саккиз ойлик Жонни ва Женнилар келтирилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
"Оқ шерлар – бу шерларнинг алоҳида тури эмас, балки "лейкизм" сифатида маълум бўлган мутация натижасидир", - дея тушунтиради ҳайвонот боғи вакили.
Таъкидланишича, шерларнинг ушбу тури жуда ноёб бўлиб, фақатгина африка шерларининг Panthera leo krugeri деб номланган трансваал турлари орасида учрайди. Жониворлар жануби-шарқий Африкада истиқомат қилади.
Ёрқин рангдаги бу шерлар учун ёввойи табиатда омон қолиш бир оз мураккабдир. Сабаби, кўзга ташланувчан рангдаги тери билан ов қилиш анча мушкул иш саналади. Бундан ташқари, улар бошқа йиртқичлар ва браконьерлар учун ҳам осон ўлжа ҳисобланади. Бутун дунёда бундай рангли жониворлар сони 300га яқин ва уларнинг каттагина қисми ҳайвонот боғларида сақланади, деб хотима қилади Тошкент ҳайвонот боғи матбуот-хизмати.