https://sputniknews.uz/20210617/otmga-kirish-imtihonlari-internetda-jonli-efirga-uzatiladi-19277940.html
ОТМга кириш имтиҳонлари интернетда жонли эфирга узатилади
ОТМга кириш имтиҳонлари интернетда жонли эфирга узатилади
Sputnik Ўзбекистон
Барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади. 17.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-17T11:08+0500
2021-06-17T11:08+0500
2021-06-17T11:08+0500
жамият
ўзбекистон
имтиҳон
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0b/14951827_0:71:3073:1800_1920x0_80_0_0_178746b6f60d04dd2367d726bd03f80e.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Эндиликда ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари Интернетда жонли эфирга узатилади. Бу президент имзолаган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонда кўзда тутилган.Фармонга кўра, қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.
https://sputniknews.uz/20210616/ozbekistonda-otmga-hujjatla-qabuli-sanasi-elon-qilindi-19271417.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0b/14951827_154:0:2885:2048_1920x0_80_0_0_94de9f84a31b9e73cf46193115f8e7b7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, имтиҳон, отм
жамият, ўзбекистон, имтиҳон, отм
ОТМга кириш имтиҳонлари интернетда жонли эфирга узатилади
Барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Эндиликда ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари Интернетда жонли эфирга узатилади. Бу президент имзолаган “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
фармонда кўзда тутилган.
Фармонга кўра, қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:
олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест ва ижодий (касбий) имтиҳонлар;
олий таълим муассасаларининг магистратура (клиник ординатура) босқичига қабул имтиҳонлари;
республикадаги ёки хориждаги олий таълим муассасасидан республикадаги давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш истагини билдирган талабалардан олинадиган имтиҳонлар;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишда талабгорлардан олинадиган тест синовлари.
2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.