https://sputniknews.uz/20210617/mirziyoev-andijonga-kelishdan-maqsadi-nima-ekanini-aytdi-19285987.html
Мирзиёев Андижонга келишдан мақсади нима эканини айтди
Мирзиёев Андижонга келишдан мақсади нима эканини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида вилоят фермерлари, ёшлар вакиллари билан мулоқот қилди. 17.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-17T16:48+0500
2021-06-17T16:48+0500
2021-06-17T16:48+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
андижон вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/11/19285846_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_d25af337a0182aba033d5e11e7873963.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида ғалла ҳосилини кўрди.Хўжаликда 55 гектардан зиёд ерга буғдой экилган. Унинг ҳар гектаридан 72 центнердан зиёд ҳосил олиш кутилмоқда. Шундан 177 тонна давлат ресурслари учун сотилади, 225 тонна ўз ихтиёрида қолади.13 гектарда ёмғирлатиб суғориш жорий қилинган. Ғалладан бўшаган майдон такрорий экин экиш учун 200 нафар аҳолига ажратиб берилмоқда.Давлати раҳбари ғалланинг нави, ҳосилдорлиги билан қизиқди ва ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш кераклигини таъкидлади. Мирзиёевнинг сўзларига кўра, шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошади. Даромади кўпайса, фермер илмга эътибор беради, янгича ишлашга ўтади, қўни-қўшнисига, ёшларга фойдаси тегади.Шу ерда вилоят фермерлари, ёшлар вакиллари билан мулоқот бўлди.Учрашувда қишлоқларда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хонадонларда паррандачилик, томорқачиликни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз борди. Президент ислоҳотларнинг кучи маҳаллада эканини таъкидлади
https://sputniknews.uz/20210617/prezident-tashrifi-izboskan-tumani-chekka-qishlogidan-boshlandi--19282331.html
андижон вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/11/19285846_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_9609c2e4deae3e95d5510ae23d7565e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, андижон вилояти
сиёсат, шавкат мирзиёев, андижон вилояти
Мирзиёев Андижонга келишдан мақсади нима эканини айтди
Президент Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида вилоят фермерлари, ёшлар вакиллари билан мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Избоскан туманидаги “Рустамжон Замин ривожи” фермер хўжалиги даласида ғалла ҳосилини кўрди.
Хўжаликда 55 гектардан зиёд ерга буғдой экилган. Унинг ҳар гектаридан 72 центнердан зиёд ҳосил олиш кутилмоқда. Шундан 177 тонна давлат ресурслари учун сотилади, 225 тонна ўз ихтиёрида қолади.
13 гектарда ёмғирлатиб суғориш жорий қилинган. Ғалладан бўшаган майдон такрорий экин экиш учун 200 нафар аҳолига ажратиб берилмоқда.
Давлати раҳбари ғалланинг нави, ҳосилдорлиги билан қизиқди ва ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш кераклигини таъкидлади.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошади. Даромади кўпайса, фермер илмга эътибор беради, янгича ишлашга ўтади, қўни-қўшнисига, ёшларга фойдаси тегади.
Шу ерда вилоят фермерлари, ёшлар вакиллари билан мулоқот бўлди.
“Бугун Андижонга келишимдан мақсад одамлар ислоҳотларнинг фойдасини сезяптими, рўзғорида ўзгариш бўлдими, халқни рози қилиш учун яна нималар қилиш керак, деган саволларга жавоб топиш, -
деди президент. - Юриб кўряпман, албатта, ўзгариш бор. Лекин бу бизни қониқтирмайди. Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак”.
Учрашувда қишлоқларда саноатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хонадонларда паррандачилик, томорқачиликни кенгайтириш масалалари ҳақида сўз борди. Президент ислоҳотларнинг кучи маҳаллада эканини таъкидлади