https://sputniknews.uz/20210616/rossiyada-majruh-bolgan-fuqarolar-vatanga-qaytarildi-19261819.html
Россияда мажруҳ бўлган фуқаролар ватанга қайтарилди
Россияда мажруҳ бўлган фуқаролар ватанга қайтарилди
Sputnik Ўзбекистон
Уфада совуқда қолиб кетиб, қўл ва оёғидаги бармоқлари ампутация қилинган ва Санкт-Петербургда қурилиш объектининг 3-қаватидан йиқилиб тушган фуқаролар... 16.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-16T14:15+0500
2021-06-16T14:15+0500
2021-06-16T14:15+0500
миграция
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19261647_0:370:960:910_1920x0_80_0_0_a6909548312e171cd63cc5df06d81a75.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россияда совуқда қолиб кетган ва кўп қаватли қурилиш объектидан йиқилиб тушган фуқаролар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.Маълум қилинишича, навоийлик фуқаро А.Я. Уфа шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. 2020 йил декабрь ойида ишсиз, пулсиз қолган ва вақтинчалик яшаш жойидан ҳайдалган. У совуқда кўчада қолиб кетган. Натижада фуқаронинг қўл ва оёғидаги бармоқлари ампутация қилинганШунингдек, андижонлик А.Б оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли Санкт-Петербург шаҳрига қурилиш объектларида ишлаш мақсадида кетган. Иш вақтида қурилиш объектининг 3-қаватидан йиқилиб тушган.Куни кеча бу икки фуқаро Москва-Самарқанд ҳамда Санкт-Петербург-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтарилди.Улар хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилган.Навоийлик фуқаро А.Я.нинг Ўзбекистонда яқин қариндошлари ва доимий яшаш манзили йўқлиги сабабли Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан фуқарони даволаш-меҳнат терапиясини амалга ошириш ва реабилитация қилиш, кейинчалик "Мурувват" уйига жойлаштириш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19261647_0:280:960:1000_1920x0_80_0_0_21e3a4a0e96d2a6bde5b27de19144454.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
миграция, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Россияда мажруҳ бўлган фуқаролар ватанга қайтарилди
Уфада совуқда қолиб кетиб, қўл ва оёғидаги бармоқлари ампутация қилинган ва Санкт-Петербургда қурилиш объектининг 3-қаватидан йиқилиб тушган фуқаролар қайтарилди.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россияда совуқда қолиб кетган ва кўп қаватли қурилиш объектидан йиқилиб тушган фуқаролар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, навоийлик фуқаро А.Я. Уфа шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. 2020 йил декабрь ойида ишсиз, пулсиз қолган ва вақтинчалик яшаш жойидан ҳайдалган. У совуқда кўчада қолиб кетган. Натижада фуқаронинг қўл ва оёғидаги бармоқлари ампутация қилинган
Шунингдек, андижонлик А.Б оиласидаги молиявий қийинчилик сабабли Санкт-Петербург шаҳрига қурилиш объектларида ишлаш мақсадида кетган. Иш вақтида қурилиш объектининг 3-қаватидан йиқилиб тушган.
Куни кеча бу икки фуқаро Москва-Самарқанд ҳамда Санкт-Петербург-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтарилди.
Улар хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилган.
Навоийлик фуқаро А.Я.нинг Ўзбекистонда яқин қариндошлари ва доимий яшаш манзили йўқлиги сабабли Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан фуқарони даволаш-меҳнат терапиясини амалга ошириш ва реабилитация қилиш, кейинчалик "Мурувват" уйига жойлаштириш режалаштирилган.