Натижа олдиндан аён: Женева саммитидан кейин нима рўй бермайди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишВстреча Владимира Путина с Джозефом Байденом в Москве
Встреча Владимира Путина с Джозефом Байденом в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.06.2021
Oбуна бўлиш
Эртага Женевада Владимир Путин АҚШнинг навбатдаги президенти билан учрашади – Жо Байден у учун Оқ уй хўжайинлари билан суҳбат ўтказилган бешинчиси бўлади. 20 йилдан зиёдроқ вақт ичида Путин Америка президентлари билан ўнларча учрашувлар ўтказди (унинг кўпроқ кичик Жорж Буш билан суҳбатлашишига тўғри келди), бироқ АҚШнинг ҳар бир раҳбари алмашиши билан икки мамлакат муносабатлари ёмонлашди, холос. Ҳа, Буш Владимир Путиннинг қалбини кўрганини айтганди, Байден эса Россия президенти ҳақида: қалбини кўрмаяпман, қотилни кўряпман – лекин Америка президенти фамилиялари ўзгаришидан қатъи назар мамлакатимизга бўлган муносабат ёмонлашган (“Путин билан муносабатларни яхшилашга” бел боғлаган Трампнинг таажжубли иши буни намоён қилди, холос).
Президент России Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2021
Путин Россия-АҚШ саммити мақсадини маълум қилди
2013 йилдан кейин (Сноуден қочиши ва америкаликларнинг Сурия бўйлаб зарба беришдан бош тортиши) Путинни Ғарбда дунёнинг асосий ёвузига айлантиришди – Украина ва Скрипаллар, киберҳужумлар ва Навальний “демократиянинг асосий таҳдидига” янги штрих бўлиб хизмат қилишди, холос. Трампнинг “рус алоқалари” ва “америка сайловларига аралашиш”нинг фантасмагорик тарихи америка истеблишментининг ўзи ва дунё ҳақида, Россия ва Путин ҳақидаги адекват бўлмаган тасаввурларини жуда яхши намоён этади. Бу шароитларда олий даражадаги учрашув нималарни бериши мумкин?
Мулоқот мақсадидаги мулоқот? Ҳа, бу аллақачон кам эмас – икки мамлакат муносабатлари оз бўлмаса 80 йиллар бошидаги даражасига етган бир шароитларда. Оддий мулоқот тақчиллиги – яъни суҳбат ва музокаралар – ҳақиқатдан бор, мулоқат қайта тикланганини фақат олқишлаш мумкин. Тўғри, бу жуда оғир ва кам самарали мулоқот бўлади. Бироқ бу, айтишади-ку, ҳеч нарсадан кўра яхшироқ.
Кремль ҳам, Оқ уй ҳам бир неча маротаба Женева саммити муносабати билан ҳеч қандай хом хаёл ва умидга берилмаётганини таъкидлаганди – ва бу ҳақиқат. Шунга ўхшаш пасайтириб кўрсатилган кутилмалар беихтиёр кейин ғоят оддий натижаларни муваффақият деб эълон қилишга кўмаклашади. Лекин бу ерда гап аввало Америка ички сиёсий вазият хусусиятлари ҳақида бормоқда. АҚШда сўнгги йилларда Россия ва Путин атрофида ички сиёсий кураш учун жуда кўп нарсалар қалаштириб ташланган. Ҳозир эса Байден маъмуриятига Женева саммитини ўзининг муваффақияти сифатида кўрсатиш фойдали бўлади. Бунинг устига музокараларнинг ҳақиқий мазмуни ва натижаси бунда ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди – улар барибир сир бўлиб қолади, шундай экан Америка маъмурияти уларни ўз фойдасига талқин қила олади. Маълумки, фақат ички аудитория учун – “уйқу босган Жо”нинг заифлиги ва ноадекватлиги устидан кулиш имконияти қўлдан чиқармайдиган Трампнинг масхараларига қарши туриш учун.
Женщина слушает выступление министра иностранных дел Китая Ван И на форуме Лантинга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Байден Россиянинг суиқасдга тайёрлигини аниқламоқчи
Шу боис Женева саммити реал нима бериши мумкинлиги муҳим эмас, унда аниқ нима рўй бермаслиги муҳимроқ. Женевада нима бўлмайди?
Икки мамлакат муносабатларида жиддий ўзгаришларга умид бўлмайди. Чунки ҳам объектив ва тобора кучаётган геосиёсий зиддият, ҳам АҚШдаги ички сиёсий инқироз (унинг натижасида Россияга жуда кўп нарса ағдарилган) бирор бир кўзга кўринарли илиқлашувни истисно қилади.
Ҳозир ҳам умид йўқ, улар Женевадан кейин ҳам пайдо бўлмайди. Элчиларнинг қайтиши ва дипломатик муассасалар ишидаги айрим чекловларнинг бекор қилиниши – саммит якунига кўра кутиш мумкин бўлган икки томонлама муносабатлардаги ягона ижобий ўзгариш.
Душманнинг стратегик чизиғи ўзгаришига нисбатан хом хаёл йўқ. Россияда улар аниқ йўқ. Москва-Вашингтон-Пекин учбурчаги. Бу ерда АҚШ Россия ва Хитойга қарши “ягона демократия фронтини” йўлга қўйишга уриниб, ҳадеб ўз оёғига ўқ узишда давом этмоқда.
Украина учун кураш юзасидан ҳам хом хаёллар йўқ – бу ерда ён бериш учун имкониятнинг ўзи шунчаки йўқ. Амрика элитасида охиригача Россияга босим ўтказиш учун, мамлакатимизни тутиб туриш учун украин омилидан фойдаланади, яъни бизни Украинани НАТОга қўшилиши ва тарихий рус ҳудудларинининг геосиёсий тегишлилигини ўзгартириш билан шантаж қилиш ва жиғимизга тегишга уринишади.
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Трамп: Россия ва Хитой Байден устидан очиқчасига кулмоқда
Украинанинг ҳақиқий атлантизациясининг имкони йўқлигини тушуниш Вашингтонни ортиқча берилиб кетганликдан маҳрум қилмайди, Америка ўйинини янада хатарлироқ қилади, холос. Бир пайт келиб бу украин давлатчилининг барҳам топишига олиб келиши мумкилиги америкаликларнинг умуман парвоига келмайди. Биринчидан, улар бунга унчалик ишонишмайди, иккинчидан эса Россияга қарши ўйинда украин қартасидаги тактик фойда уларнинг кўзини эҳтимолий стратегик йўқотишларни кўрмасликка олиб келади.
Ва энг асосийси, Женевада нима бўлмайди. Ишонч бўлмайди – сиз эса умуман ҳеч қандай келишувларнинг имкони йўқ. Боз устига ишонч ҳар икки томондан йўқ – яъни бу ўта кучли ўзаро ҳис-туйғу. “Ишонма ва текшириб кўр” бу ерда ҳам иш бермайди. Бир қатор масалалар бўйича қарама-қаршиликлар (нафақат Украина ёки Россия-Европа муносабатлари) муҳим хусусиятга эга ва дунё тузилиши ва туғилаётган тинчлик ўрнатишда Россия ва АҚШнинг ўрни ҳақидаги мутлақо турли тасаввурлар келтириб чиқарган.
Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Путин Украина бўйича ўз позициясини билдирди - у Зеленскийга қандай сигналларни юбормоқда?
Ишонч, хом хаёл ва умидсиз муносабатларни йўлга қўйиш имконсиз? Нега – айнан шу шароитларда янги дунё туғилади. Путиннинг Байден олдидаги устунлиги у бунинг устида ишлаши, келажакнинг намоён бўлаётган ташқи кўришига стратегик пул тикаётганлигида, уйқу босган Жо эса кетаётган дунё тартибининг умрини узайтиришга уринмоқда.
Янгиликлар лентаси
0