https://sputniknews.uz/20210615/baa-orolboyida-ekologik-innovatsiyalar-va-texnologiyalar-hududini-yaratishda-qatnashadi-19249892.html
БАА Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратишда қатнашади
БАА Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратишда қатнашади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-БАА муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 15.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-15T19:03+0500
2021-06-15T19:03+0500
2021-06-15T19:03+0500
иқтисод
баа
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0f/19249716_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_b7d0f18b3be3251d89b80220bb13baef.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Учрашувда муқобил энергетикани ривожлантириш ва энергетика объектларини модернизация қилиш, замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш, тадбиркорликка оид ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция компанияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар ҳамда қатор муҳим ижтимоий дастурлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.Учрашув якунида Амирликларнинг давлат бошқаруви соҳасидаги, узоқ муддатли янгиланишлар дастурини шакллантириш ва инновацион тараққиёт йўлига ўтиш борасидаги илғор тажрибасини кенг жорий қилишга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.
https://sputniknews.uz/20210520/rezolyutsiya-qabul-qilinishi-orolboyi-mintaqasi-tarixida-yangi-sahifa-ochadi--safoev-18820208.html
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0f/19249716_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_f1407b3dc9cfabf569561a65479e2c7d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, баа, орол денгизи
иқтисод, баа, орол денгизи
БАА Оролбўйида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратишда қатнашади
Ўзбекистон-БАА муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар қилди.
Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатларини янада кенгайтириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Амирликлар томони Ўзбекистон президентининг Оролбўйи минтақасида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудини яратиш ташаббусини амалга ошириш доирасида янги лойиҳавий таклифини тақдим этди”, - дейилган хабарда.
Учрашувда муқобил энергетикани ривожлантириш ва энергетика объектларини модернизация қилиш, замонавий агросаноат кластерларини ташкил этиш, тадбиркорликка оид ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун инвестиция компанияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар ҳамда қатор муҳим ижтимоий дастурлар изчил амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунида Амирликларнинг давлат бошқаруви соҳасидаги, узоқ муддатли янгиланишлар дастурини шакллантириш ва инновацион тараққиёт йўлига ўтиш борасидаги илғор тажрибасини кенг жорий қилишга қаратилган қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.