https://sputniknews.uz/20210614/sergelida-havoni-bulgagan-22-nafar-korxona-masullariga-mamuriy-ish-ochildi-19230798.html
Сергелида ҳавони булғаган 22 нафар корхона маъсулларига маъмурий иш очилди
Сергелида ҳавони булғаган 22 нафар корхона маъсулларига маъмурий иш очилди
Sputnik Ўзбекистон
Бектемир Салар сув тозалаш иншоотларига Техник сувларни етарлича тозаламасдан туриб оқизган корхоналар фаолияти тўхтатилди, маъсуллар жавобгарликка... 14.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-14T12:11+0500
2021-06-14T12:11+0500
2021-06-14T12:12+0500
жамият
ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18707675_0:191:3077:1922_1920x0_80_0_0_1366b2ea9a9279a60d0189818529cb0c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Сергели туманидаги узоқ вақт давомида сув ва ҳавони ифлослантиришга сабаб бўлган корхоналарнинг 22 нафар маъсул шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш очилди, деб хабар қилмоқда Давлат Экология қўмитаси. Шунингдек, Салар оқова сув тозалаш иншоотига ишлаб чиқариш оқова сувларини ташловчи 18 та корхонадан 11 тасида текширишлар амалга оширилди. Меъёр даражасида тозаланмаган оқова ташлаётган корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилган.Ундан ташқари, Бектемир туманида жойлашган 9 та корхона томонидан берилган мажбурий кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли давлат экологик экспертизасининг белгиланган муддатдан олдин амал қилишини тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида Тошкент шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси киритилган. Эслатиб ўтамиз, Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласи аҳолиси ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақида узоқ вақтдан буён арз қилиб келаётган эди. Ушбу борада кўп марортаба ўтказилган текширувлар натижа бермаганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлиги, сув-оқава тизими, экология қўмитаси ходимларидан иборат қўшма комиссия тузилиб канал бўйида жойлашган корхоналар ёппсига текширилган ва уларнинг бир нечаси фаолияти тўхтатиб қўйилган эди.
https://sputniknews.uz/20210607/salar-tozalash-inshooti-atrofidagi-barcha-korxonalar-faoliyati-toxtatildi-19115626.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18707675_184:0:2915:2048_1920x0_80_0_0_9ff3ba569e30475bfaabbc0aa09bc561.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
жамият, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Сергелида ҳавони булғаган 22 нафар корхона маъсулларига маъмурий иш очилди
12:11 14.06.2021 (янгиланди: 12:12 14.06.2021) Бектемир Салар сув тозалаш иншоотларига Техник сувларни етарлича тозаламасдан туриб оқизган корхоналар фаолияти тўхтатилди, маъсуллар жавобгарликка тортилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Сергели туманидаги узоқ вақт давомида сув ва ҳавони ифлослантиришга сабаб бўлган корхоналарнинг 22 нафар маъсул шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш очилди, деб
хабар қилмоқда Давлат Экология қўмитаси.
Бектемир ва Салар оқова сув тозалаш иншоотларига техник сувларни ташловчи корхоналарда амалга оширилган текширувлар натижасига кўра, корхона ва ташкилотларнинг 22 нафар масъулларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекси тегишли моддалари билан маъмурий ишлар қўзғатилди, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Салар оқова сув тозалаш иншоотига ишлаб чиқариш оқова сувларини ташловчи 18 та корхонадан 11 тасида текширишлар амалга оширилди. Меъёр даражасида тозаланмаган оқова ташлаётган корхоналар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Ундан ташқари, Бектемир туманида жойлашган 9 та корхона томонидан берилган мажбурий кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли давлат экологик экспертизасининг белгиланган муддатдан олдин амал қилишини тўхтатиш ва шаҳар канализация тармоғидан узиш мақсадида Тошкент шаҳар иқтисодий судига даъво аризаси киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласи аҳолиси ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақида узоқ вақтдан буён арз қилиб келаётган эди.
Ушбу борада кўп марортаба ўтказилган текширувлар натижа бермаганидан кейин Тошкент шаҳар ҳокимлиги, сув-оқава тизими, экология қўмитаси ходимларидан иборат қўшма комиссия тузилиб канал бўйида жойлашган корхоналар ёппсига текширилган ва уларнинг бир нечаси фаолияти тўхтатиб қўйилган эди.