AstraZeneca вакцинасининг янги партияси августда олиб келинади – ЮНИСЕФ

© Sputnik / Густаво Вальенте / Медиабанкка ўтишВакцина Oxford/AstraZeneca от COVID-19
Вакцина Oxford/AstraZeneca от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.06.2021
Oбуна бўлиш
Июл ойининг охирига қадар, AstraZeneca вакцинасини рўйхатдан ўтказиш ва логистик муаммолари ҳал қилиниши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. AstraZeneca вакцинасининг янги партияси Ўзбкистонга август ойида олиб келинади, деди РИА Новостига ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. Августда Ўзбекистонга 660 минг доза вакцина олиб келинади.
Ўзбекистонга Швецияда ишлаб чиқарилган вакцина олиб келиниши туфайли, уни рўйхатдан ўтказиш керак бўлади, июль ойиинг охирига қадар вакцина билан боғлиқ барча логистик ва рўйхатдан ўтказиш муаммолари ҳал қилиниши керак, - деди ЮНИСЕФ вакили Мунир Мамедзаде.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати COVAX дастури орқали жами 2,256 доза AstraZeneca вакцинаси буюртма берган эди. Май ойининг охирига қадар Ўзбекистонга яна 1,596 миллиона доза AstraZeneca вакцинаси олиб келиниши режалаштирилга эди. Лекин ушбу вакцина ишлаб чиқариладиган давлат - Ҳиндистонда эпидемиологгик вазият оғир бўлгани сабабли вакцинанинг янги партиясини олиб келиш июнь ойига қадар кечиктирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0