https://sputniknews.uz/20210613/ikki-mingta-oilaviy-nodavlat-bogchalar-faoliyati-yolga-qoyiladi--19223745.html
Икки мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади
Икки мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар... 13.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-13T09:29+0500
2021-06-13T09:29+0500
2021-06-13T09:29+0500
жамият
мактабгача таълим
боғчалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/03/18126461_0:330:2731:1866_1920x0_80_0_0_66d6140db253ad2c5086fe6c004f16a6.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.Қарорга мувофиқ, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 2021–2022 йилларда:Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан:- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда – 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади;- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади;- 2022 йил 1 январга қадар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада кредитлар ажратилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/03/18126461_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_bcec092c4fa4e78ee0fa3886c1e467ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактабгача таълим, боғчалар
жамият, мактабгача таълим, боғчалар
Икки мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент
қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 2021–2022 йилларда:
2 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, бунинг ҳисобига 50 минг нафар тарбияланувчи учун янги ўринлар яратилади;
умумий қуввати 11,2 минг ўриндан зиёд бўлган 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;
қуввати 7,5 минг ўринга тенг бўлган 50 та давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилади;
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳисобига уларнинг сони 20 мингтага етказилади ҳамда 7,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан:
- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;
- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда – 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади;
- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади;
- 2022 йил 1 январга қадар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада кредитлар ажратилади.