https://sputniknews.uz/20210613/bayden-g7-sammitida-qirollik-qoidalarini-buzdi-19226335.html
Байден G7 саммитида қироллик қоидаларини бузди
Байден G7 саммитида қироллик қоидаларини бузди
Sputnik Ўзбекистон
Қироллик протоколига кўра, Британиядаги барча тантанали ва расмий тадбирларга меҳмонлар қироллик оиласидан олдин келишлари шарт. 13.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-13T13:40+0500
2021-06-13T13:40+0500
2021-06-13T13:41+0500
дунёда
буюк британия
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0d/19226301_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_190563e61083d65adf761cbccc00e708.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Корнуолл графлигидаги "Катта еттилик" (G7) саммитида қироллик протоколини бузди. Бу ҳақда “Daily Mail” ва “Mirror” нашрлари хабар бермоқда.Қироллик протоколига кўра, Британиядаги барча тантанали ва расмий тадбирларга меҳмонлар қироллик оиласидан олдин келишлари шарт. Аммо Байден ва унинг рафиқаси Жилл тадбирга Британия қироличаси Елизавета II дан кейин 5 дақиқа ўтиб келган. Қиролича билан шаҳзодалар Чарлз ва Уилям ҳамда уларнинг рафиқалари Камилла Паркер Боулз ва Кейт Миддлтон ҳам келган.Журналистларнинг қайд этишича, Америка президенти кечикиб келишидан қиролича норозилик билдирмаган ва меҳмонлар билан хушмуомала бўлган.Байден АҚШ президенти сифатида илк хорижий сафарга чиққан. У 10 июнь куни Англиянинг Карбис-Бэй шаҳрига ташриф буюриб, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашди. 13 июнь куни Байден Брюсселга НАТОга аъзо мамлакатлар саммитига боради. 16 июнь куни Швейцарияда АҚШ етакчисининг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20210606/tramp-rossiya-va-xitoy-bayden-ustidan-ochiqchasiga-kulmoqda-19110332.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0d/19226301_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8503345643e4bbfcedcaadeae04a55eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, буюк британия, жо байден
дунёда, буюк британия, жо байден
Байден G7 саммитида қироллик қоидаларини бузди
13:40 13.06.2021 (янгиланди: 13:41 13.06.2021) Қироллик протоколига кўра, Британиядаги барча тантанали ва расмий тадбирларга меҳмонлар қироллик оиласидан олдин келишлари шарт.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Корнуолл графлигидаги "Катта еттилик" (G7) саммитида қироллик протоколини бузди. Бу ҳақда “
Daily Mail” ва
“Mirror” нашрлари хабар бермоқда.
Қироллик протоколига кўра, Британиядаги барча тантанали ва расмий тадбирларга меҳмонлар қироллик оиласидан олдин келишлари шарт. Аммо Байден ва унинг рафиқаси Жилл тадбирга Британия қироличаси Елизавета II дан кейин 5 дақиқа ўтиб келган. Қиролича билан шаҳзодалар Чарлз ва Уилям ҳамда уларнинг рафиқалари Камилла Паркер Боулз ва Кейт Миддлтон ҳам келган.
Журналистларнинг қайд этишича, Америка президенти кечикиб келишидан қиролича норозилик билдирмаган ва меҳмонлар билан хушмуомала бўлган.
Байден АҚШ президенти сифатида илк хорижий сафарга чиққан. У 10 июнь куни Англиянинг Карбис-Бэй шаҳрига ташриф буюриб, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашди. 13 июнь куни Байден Брюсселга НАТОга аъзо мамлакатлар саммитига боради. 16 июнь куни Швейцарияда АҚШ етакчисининг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви режалаштирилган.