https://sputniknews.uz/20210612/ozbekiston-pandemiyaning-uchinchi-tolqiniga-duch-kelgan-afgonistonga-yordam-korsatdi-19218008.html
Ўзбекистон пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган Афғонистонга ёрдам кўрсатди
Ўзбекистон пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган Афғонистонга ёрдам кўрсатди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон вакиллари Ўзбекистон президентига кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди. 12.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-12T09:49+0500
2021-06-12T09:49+0500
2021-06-12T09:49+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0c/19217939_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_f6a741c6537c5b8cb1a6e3666381fb97.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. 11 июнь куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида афғон томонига 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар юкни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.Маросимда сўзга чиққан Афғонистон вакиллари Ўзбекистон президентига кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди. Айниқса, президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматининг фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимосига жавоб берган биринчи раҳбар бўлганини алоҳида қайд этдилар.Балх вилояти губернатори Фарҳод Азимий Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган ёрдам Афғонистон халқига чинакам биродарлик муносабатининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ўз нутқида озиқ-овқат ва дори-дармонлар Афғонистонга пандемияга қарамай узлуксиз равишда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси орқали етказиб берилаётганлигини айтди.Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий кўмаги остида афғонистонлик шифокорларнинг Ўзбекистондаги клиникаларда пандемияга қарши курашиш бўйича мамлакатимиз тажрибаси билан танишишлари учун ўқувлар ташкил этилган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0c/19217939_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_637a8cb1f6677b34fa09be53a334e859.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистон пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган Афғонистонга ёрдам кўрсатди
Афғонистон вакиллари Ўзбекистон президентига кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. 11 июнь куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида афғон томонига 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар юкни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати
хабар берди.
“Ушбу инсонпарварлик ёрдами пандемиянинг учинчи тўлқинига дуч келган қардош Афғонистон ҳукуматининг мурожаатига биноан амалга оширилди”, - дейилган хабарда.
Маросимда сўзга чиққан Афғонистон вакиллари Ўзбекистон президентига кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди. Айниқса, президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон ҳукуматининг фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимосига жавоб берган биринчи раҳбар бўлганини алоҳида қайд этдилар.
Балх вилояти губернатори Фарҳод Азимий Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган ёрдам Афғонистон халқига чинакам биродарлик муносабатининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ўз нутқида озиқ-овқат ва дори-дармонлар Афғонистонга пандемияга қарамай узлуксиз равишда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси орқали етказиб берилаётганлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсий кўмаги остида афғонистонлик шифокорларнинг Ўзбекистондаги клиникаларда пандемияга қарши курашиш бўйича мамлакатимиз тажрибаси билан танишишлари учун ўқувлар ташкил этилган эди.